Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
Ҳарвард университети Оқ уйни чет эллик талабаларни қабул қилишни тақиқлагани учун судга берди. Судя Трамп маъмуриятининг қарорини вақтинчалик блоклади.

Фото: Faith Ninivaggi/REUTERS
АҚШ федерал суди президент Доналд Трамп маъмуриятининг Ҳарвард университетини халқаро талабаларни қабул қилиш имкониятидан маҳрум қилишини вақтинчалик блоклади. Бу ҳақдаги қарор 23 май, жума куни собиқ президент Барак Обама томонидан тайинланган АҚШ округ суди судяси Эллисон Бэрроуз томонидан чиқарилган.
Бу буйруқ Оқ уйнинг иш судда кўриб чиқилаётган вақтда олийгоҳнинг Талабалар ва алмашинувчилар дастури - Student and Exchange Visitor Program (SEVP)ни фаолият юритиш сертификатини бекор қилишига тўсқинлик қилади. Трамп маъмурияти қарор устидан шикоят қилиши мумкин.
Бир кун аввал АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Ҳарвард университетини «зўравонлик, антисемитизмни рағбатлантириш ва Хитой Коммунистик партияси билан мувофиқ ишлашда» айблаб, сертификатни бекор қилишни буюрди.
Ҳарвард университети 23 май куни Массачусетс федерал судига Трамп маъмуриятининг халқаро талабаларни ўқитишни тақиқлашига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди.
Мавзуга оид

09:41
РФда судланган америкалик Татер Россияни тарк этди

08:26
Германиялик генерал: ЕИ АҚШнинг Украинага кўрсатаётган ёрдамини алмаштира олади

00:45
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди

22:08 / 06.06.2025