Тошкентнинг 4 та туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади
22 май куни «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали томонидан техник ишлар амалга оширилади. Бу Юнусобод, Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида иссиқ сув таъминотида узилишларга олиб келиши мумкин.

Фото: Shutterstock
Тошкентнинг Юнусобод, Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилиши мумкин. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компанияси хабар берди.
Қайд этилишича, 22 май куни соат 10:00 дан 18:00 гача «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали томонидан юқори босимли газ қувурида режалаштирилган техник ишлар амалга оширилади. Шу муносабат билан айрим иссиқлик марказларида газ таъминоти тўлиқ ёки қисман тўхтатилиши мумкин, бу эса иссиқ сув таъминотида узилишларга олиб келади.
ИМ-4 — газ босими пасайиши туфайли қуйидаги Юнусобод, Олмазор, Мирзо Улуғбек туманларида иссиқ сув таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин:
Кўчалар — Амир Темур, Мустақиллик, Аҳмад Дониш, Шароф Рашидов, Яҳё Ғуломов, Шаҳрисабз, Шастри, Янги шаҳар, Деҳқонобод, Соҳибкор, Катта ҳалқа йўли, Шаҳристон, Уч қаҳрамон, Мўйқўргон, Риҳсили, Янги Юнусобод, Юнусота, Жума масжид, Осиё, Боғишамол, 1-тор Минор, Чингиз Айтматов, Кичик ҳалқа йўли, Ҳамид Олимжон, Мингўрик, Абдулла Қодирий, Бодомзор, Кўргазма, Қозитарнов, Ғирғиртепа, Шивли, Шуҳрат, Боғиравон, Мукаррама Турғунбоева, Гулсарой, Себзор, Олтинсой, Шимолий Олмазор, Зулфияхоним, Лабзак, Нурафшон, Қорақамиш, 1-кўча Қорақамиш, Талабалар шаҳарчаси, Университет, Белтепа, Форобий, Беруний, Мухбир, Мирзо Ғолиб, Шифокорлар, 2-кўча Шифокорлар, Қамарнисо;
Массив ва кварталлар — Белтепа, Ибн Сино-1 ва 2, Жарариқ, Қамарнисо, Бешқўрғон 1–4, Олимпия, Шифокорлар шаҳарчаси, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, ТошКТУ ҳудудлари, Юнусобод кварталлари 1–19, Тс-1, Тс-2, Тс-4, Тс-5, Тс-6, Тс-12, Тс-15, Тс-17, Тс-18 (Себзор), Тўхтапул, Қорақамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/1, 2/3, 2/4, 2/5, Ҳамид Олимжон майдони.
ИМ-1 — газ берилиши вақтинча тўхтатилиши муносабати билан қуйидаги Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнобод туманларида иссиқ сув таъминоти узилади:
Кўчалар — Мустақиллик, Мирзо Улуғбек, Буюк Ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, 3-кўча Навниҳол, Ясси, Қаландар, Бўз, Сайрамнинг 5- ва 7-тор кўчалари, Чуст, Катта Дархон, 2-тор Катта Дархон, Геология, Иброҳим Мўминов, Ниёзбек йўли, Кичик ҳалқа йўли, Катта ҳалқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзахолов Исмоилий, Паркент, Боғишамол, Наманган кўчаси, Зарбулоқ, Қирқйигит, Тамарахоним тор йўли, Озодлик, Феруза;
Массив ва объектлар — Яланғоч, Тошселмаш, Мавлоно Риёзий, Бўз-1, Бўз-2, Феруза, ТошГЭС посёлкаси, Ҳамид Олимжон майдони, Тошкент Давлат Аграр университети ҳудуди.
Veolia Tashkent Energy компанияси 90 фоиз иссиқлик энергиясини (иссиқ сув таъминотини) «Тошкент иссиқлик маркази» АЖга тегишли 9 та қозонхонадан, шунингдек, «Тошкент ЭМ»дан сотиб олади ва пойтахт аҳолисига иссиқ сувни етказиб беради. Компания тасарруфидаги қозонхоналар умумий ҳажмнинг 10 фоизини таъминлайди холос.
«Газ таъминоти тикланиши билан, иссиқлик манбалари фаолияти қайта бошланади ва Veolia Energy Tashkent мутахассислари таъсирланган ҳудудларда иссиқ сув таъминотини дарҳол тиклашга киришади. Тушунганингиз учун миннатдорлик билдирамиз, вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид

21:35 / 09.06.2025
Тошкент халқаро аэропортида электр таъминоти ярим соатга узилиб қолди

19:35 / 08.06.2025
Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

00:21 / 08.06.2025