Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади
Кредит маблағлари Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сув йўқотишларини қисқартириш ва суғориш тизимларининг энергия самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун ишлатилади. Жаҳон банки прогнозларига кўра, бир қатор омиллар келажакда Ўзбекистондаги сув ресурслари ҳажмини 30-40 фоизга қисқартириши ва шу билан бирга ирригация хизматларига бўлган эҳтиёжни 25 фоизга ошириши мумкин.

Фото: inkstain.net
Жаҳон банки Ўзбекистондаги ирригация ва дренаж инфратузилмасини модернизация қилиш, шунингдек, фермерларга ирригация хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш лойиҳасини амалга ошириш учун 200 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади.
Лойиҳа мамлакатнинг бешта ҳудудида сув йўқотишларини қисқартириш ва суғориш тизимларининг энергия самарадорлигини оширишга қаратилган. Ўзбекистон ҳукумати ҳам дастурни биргаликда молиялаштириш учун қўшимча 23,2 млн доллар йўналтиради.
«Ўзбекистоннинг қурғоқчил иқлими ирригацияни ялпи ички маҳсулот ва аҳоли бандлигининг тахминан 25 фоизини ташкил этувчи қишлоқ хўжалиги учун ҳаётий заруратга айлантиради. Сувнинг асосий қисми Амударё ва Сирдарёдан олиниб, кенг тармоқли каналлар орқали далаларга етказиб берилади. Қишлоқ хўжалиги мамлакатдаги барча сув ресурсларининг қарийб 90 фоизини истеъмол қилгани сабаб сувдан самарали фойдаланишни таъминлаш ўта муҳим вазифага айланмоқда. Ўзбекистонда музликлар оқимининг камайиши, сув буғланишининг ортиши, мунтазам бўлмаган ёғингарчилик ва қурғоқчиликнинг тезлашиши туфайли сув ресурслари танқислиги сезиларли даражада кучайиши кутилмоқда. Прогнозларга кўра, ушбу ўзгаришлар мавжуд сув ресурслари ҳажмини 30-40 фоизга қисқартириши ва шу билан бирга ирригация хизматларига бўлган эҳтиёжни 25 фоизга ошириши мумкин. Бу эса сув ресурсларига қўшимча юклама пайдо қилади», дейилади Жаҳон банки хабарида.
Ўзбекистонда ирригация инфратузилмасининг катта қисми эскирган, бу эса сувнинг сезиларли даражада йўқотилишига, ресурсларнинг ҳудудлар ўртасида нотекис тақсимланишига ва фермерларга ирригация хизматлари кўрсатиш сифатининг пастлигига олиб келмоқда.
Бундан ташқари, 2,4 млн гектарга яқин қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш (мамлакатнинг барча суғориладиган майдонининг 56 фоизи) насослар ёрдамида сув етказиб берилишига боғлиқ. Бунинг учун 1 700 га яқин насос станцияларидан фойдаланилади, улар ҳар йили тахминан 7,2 миллиард кВт/соат электр энергияси истеъмол қилади. Бу мамлакат умумий энергия истеъмолининг қарийб 16 фоизини ташкил этади.
«Янги лойиҳа орқали Жаҳон банки Ўзбекистон сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини амалга оширишда ҳукуматга кўмаклашади. Концепция ирригация соҳасида сув ва энергия тежамкор инфратузилмани ривожлантиришни ҳам назарда тутади», – дейди Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича директори Татяна Проскурякова. – «Режалаштирилган лойиҳа тадбирлари қишлоқ хўжалиги унумдорлигини ошириш, сувдан фойдаланувчиларнинг фаровонлигини яхшилаш, шунингдек, ирригация ва агросаноат соҳаларида янги иш ўринларини яратишга ёрдам беради»
Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги лойиҳани Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида амалга ошириш учун масъул бўлади. Ушбу ҳудудларда ирригация ва дренаж инфратузилмасини модернизация қилиш ва кўрсатилаётган хизматларни такомиллаштириш орқали 2031 йилга бориб сув хўжалиги сектори самарадорлиги сезиларли даражада ошиши кутиляпти.
Режалаштирилган лойиҳа тадбирлар:
- Амударё ва Сирдарё билан боғланган ва юқорида қайд этилган ҳудудлардан ўтган саккизта йирик магистрал каналнинг 259 километрини бетонлаш. Бунинг учун сувни тежайдиган замонавий материаллар, жумладан, геомембраналардан фойдаланилади;
- Ўзи оқар сув етказиб беришни таъминлаш ва иложи борича насослардан фойдаланиш заруратини камайтириш учун канал ўзанларини қайта профиллаш ва уларнинг сатҳини кўтариш;
- Кўрсатилган каналлар бўйлаб сув тақсимотини назорат қилиш даражасини ошириш учун 470 га яқин гидротехник иншоотлар қуриш;
- Сув сарфини ўлчагич ўрнатилган бошқариладиган сув чиқаргичларни ўрнатиш, шунингдек, сув таъминоти жараёнларини бошқариш учун диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш тизимини (SCADA) жорий этиш.
Лойиҳадан кутилаётган натижалар:
- 232 000 гектар майдонда ирригация хизмати сифатини яхшилаш. Бу ушбу ерларда қишлоқ хўжалиги унумдорлигини ошириш имконини беради;
- 180 000 нафар сув фойдаланувчилари, шу жумладан 80 000 нафар аёлларнинг суғориш хизматларидан янада ишончли фойдаланишини таъминлаш;
- Йиллик сув йўқотишларини тахминан 540 миллион куб метрга қисқартириш;
- Йилига 165 миллион кВт/соатдан ортиқ электр энергиясини тежаш, бу эса ирригация соҳасида энергия самарадорлигини оширади ва эксплуатация харажатларини камайтиради.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қирғизистон депортация бошлайди, Туркманистон АҚШдан хафа, Тўқаев вазирларини ҳайдади
Жаҳон | 15:39
-
Исроил Эрон мудофаа вазирлиги биносига ва Теҳрондаги асосий нефт омборига ҳужум қилди
Жаҳон | 14:13
-
Тел-Авив яқинида турар жой биноси вайрон бўлди
Жаҳон | 13:22
-
Транспорт вазири гапи ҳукумат қарорини тўхтатиб қўя оладими? —таксичилар исталган ҳудудда ишлаш эркинлиги чекланганича қолмоқда
Ўзбекистон | 12:48
Мавзуга оид

10:23 / 12.06.2025
Жаҳон иқтисодиётини 2008 йилдан бери энг секин ўсиш кутмоқда — Жаҳон банки

09:55 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди

16:09 / 15.04.2025
Жаҳон банки Роғун ГЭСини қайта текширмоқчи. Бунга экспертлар фикри қандай?

16:36 / 10.04.2025