АҚШ Олий суди 350 000 венесуэлаликнинг депортация қилинишини маъқуллади
АҚШ Олий суди 348 202 венесуэлалик муҳожирни ҳимояланган мақомдан маҳрум қилиш бўйича ишда ҳукумат томонини олди. Аввалроқ Сан-Франциско судьяси қарорга вето қўйган эди.

Фото: Jose Luis Gonzalez/REUTERS
АҚШ Олий суди Трамп маъмуриятининг 350 мингга яқин венесуэлалик муҳожирларнинг ҳимоясини олиб ташлаш режасини маъқуллади. Тегишли ҳужжат 19 май, душанба куни суд сайтида эълон қилинди.
Қарор 2023 йилда вақтинчалик ҳимояланган мақом (Temporary Protected Status, TPS) олган 348 202 венесуэлалик муҳожирга тааллуқлидир, деб хабар беради Reuters. АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги аввалроқ уларнинг мақомини бекор этишга қарор қилган эди, бироқ Сан-Францискодаги федерал судья унга вето қўйди. Энди Олий суд ҳокимият тарафини олди.
Аввалроқ Ички хавфсизлик вазирлиги CHNV (Cuba, Haiti, Nicaragua, Venezuela) дастури бўйича АҚШда қолган Куба ва Гаити, Никарагуа ва Венесуэладан 500 мингдан ортиқ муҳожирни депортация қилиш режасини эълон қилган эди. У 2022 йил октябрь ойида Жо Байден маъмурияти томонидан ишга туширилган.
Мавзуга оид

00:30
Трамп оиласи 499 долларлик «Олтин смартфон»ни сотувга чиқаради

00:11
“Эрон урушни қабул қилди, энди ортга йўл йўқ” – сиёсатшунос

22:20 / 16.06.2025
Трамп Россиянинг G8 ташкилотидан четлатилишини хато деб атади

19:40 / 16.06.2025