Хитой Сурхондарёда автомобиль заводи қуриши мумкин
Хитойнинг Dongfeng компанияси Сурхондарё вилоятида замонавий автомобиль заводи қуришни таклиф қилди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Вилоят ҳокимлиги маълум қилишича. 17 май куни вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Dongfeng Luizhou Моtor компанияси — Dongfeng Моtor Group шуъба корхонасининг Синдао автомобиль тадқиқот институти директори ўринбосари Фу Хао бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.
Томонлар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини чуқур ўрганиш ва уни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш учун мутахассислар иштирокида кенгайтирилган икки томонлама музокаралар ўтказишга келишиб олди.
Хитой компанияси электр фургонлар, мини юк машиналари ва кўп мақсадли транспорт воситаларининг (МVP) бир нечта моделларини тақдим этган.
Мавзуга оид

12:40 / 12.06.2025
Трамп: АҚШ Хитой билан нодир металлар бўйича шартнома тузди

23:50 / 11.06.2025
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади

21:16 / 11.06.2025
Бойсунда водород сулфиди гази миқдори меъёрдан ошмаган – Эковазирлик

22:36 / 10.06.2025