Ўзбекистон | 19:49 / 19.05.2025
1538
1 дақиқада ўқилади

«Талабалар фестивали» ўтказилиши сабаб Олмазор туманидаги кўча вақтинча ёпилади

Университет кўчаси 24 майга қадар ёпилади. Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинди.

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги кўчалардан бири 24 майга қадар ёпилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, талаба ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида «Талабалар фестивали» бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан 19 май соат 20:00 дан 23 май соат 24:00 гача Фаробий кўчасининг Университет кўчаси кесишмасидан Талабалар кўчаси кесишмасигача бўлган йўл вақтинча ёпилади.

Ҳокимлик мазкур йўлдан ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилади.

«Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентдаги Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисми 30 майгача ёпилгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид