Путин урушдан қандай чиқишни билмайди – Вэнс
АҚШ вице-президенти сўзларига кўра, агар Россия мулоқотга тайёр бўлмаса, «охир-оқибат АҚШ бу бизнинг урушимиз эмаслигини айтиши керак».

Фото: Reuters
Оқ уй Украинадаги можарони ҳал қилиш жараёни боши берк кўчага кириб қолди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жеймс Вэнс Sky News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин «урушдан қандай чиқишни билмайди». Шунинг учун ҳам АҚШ президенти у билан 19 май куни телефон орқали гаплашмоқчи.
«Вазият маълум даражада боши берк кўчада эканини тушунамиз. Трамп президент Путинга «Ниятинг жиддийми?» демоқчи», деди Вэнс.
Унинг фикрича, агар Россия мулоқотга тайёр бўлмаса, «охир-оқибат АҚШ бу бизнинг урушимиз эмаслигини айтиши керак».
Аввалроқ, Кремлга яқин манбалар Bloomberg агентлигига Путин урушни тугатишдан манфаатдор эмаслигини ва йил охирига қадар Украинанинг тўртта ҳудуди – Донецк, Луганск, Запорожие ва Херсонни тўлиқ қўлга киритмоқчи эканини айтди. Уларнинг сўзларига кўра, Путин Қўшма Штатлар томонидан янги санкциялар қўлланиши эҳтимолидан қўрқмайди, шу боис Трамп келишув масаласида жиддий ён босишга эришмайди. Айни пайтда, Киев Трамп ва Путин ўз тинчлик режасини келишиб, Украинага Америка қурол-яроғ таъминотини тўхтатиш таҳдиди остида уни барча шартларга кўндирмоқчи бўлишидан қўрқмоқда, деб ёзди CNN. Телеканалнинг ёзишича, айнан шу сабабли ҳозирда АҚШ президентининг эътиборини тортиш учун кураш кетмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

23:29 / 14.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?

23:14 / 14.06.2025
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

21:27 / 14.06.2025