Путин урушда «Россия учун керакли натижа»ни маълум қилди
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Украинага қарши урушда Кремль кутган натижа «инқироз сабабларини бартараф этиш, узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш учун шароит яратиш ва Россия Федерацияси хавфсизлигини таъминлашдир».

Фото: kremlin.ru
Россия Украинага қарши урушни «Россияга керак бўлган натижа билан мантиқий якунига етказиш учун етарли куч ва ресурсларга эга», деди президент Владимир Путин «Россия. Кремль. Путин. 25 йил» ҳужжатли фильмига берган интервьюсида. Ундан парча 18 май, якшанба куни ВГТРК журналисти Павел Зарубин томонидан Telegram каналида эълон қилинди.
«Бу инқирозни келтириб чиқарган сабабларни бартараф этиш, узоқ муддатли барқарор тинчлик ва Россия давлати хавфсизлигини таъминлаш учун шарт-шароит яратиш, биз доимо гапирадиган, рус тилини ўз она тили деб биладиган ва Россияни ватан деб биладиган одамлар яшайдиган ҳудудларда халқимиз манфаатларини таъминлашдир», деди Путин.
Шу интервьюда у Россиянинг Украинага қарши уруши даврида Россия Қуролли кучлари учун ядро қуролидан фойдаланишга «эҳтиёж йўқлигини» ва унга, аввал ҳам умид қилганидек, «талаб пайдо бўлмаслигини» айтди.
Айни вақтда, Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси 19 май, душанбага ўтар кечаси Россия РС-24 ("Ярс") қитъалараро баллистик ракетасини «ўқув-жанговар» мақсадда учиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг уран бойитиш заводида деярли барча центрифуга йўқ қилингани айтилди
Жаҳон | 02:03
-
ТИВ Эрон ва Исроилдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Ўзбекистон | 01:07
-
Трамп оиласи 499 долларлик «Олтин смартфон»ни сотувга чиқаради
Жаҳон | 00:30
-
“Эрон урушни қабул қилди, энди ортга йўл йўқ” – сиёсатшунос
Жаҳон | 00:11
Мавзуга оид

10:25 / 15.06.2025
Россия Украина шаҳарларини ўққа тутишни кучайтирди — фотолар

23:14 / 14.06.2025
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

18:00 / 14.06.2025