Ўзбекистон ва Япония мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япония мудофаа вазирининг ўринбосари Таро Хонда билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Япония ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбатдошлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабрь ойида Японияга олий даражадаги ташрифи доирасида эришилган келишувлар ҳамда имзоланган ҳужжатлар икки давлат мудофаа идоралари ҳамкорлигини ривожлантиришда мустаҳкам пойдевор бўлганлигини таъкидладилар.
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Япония Мудофаа вазирликлари ўртасида киберхавфсизлик, IT ва бошқа ўзаро манфаатли йўналишларда алоқаларни жадаллаштиришга келишилди.
Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида доимий алоқаларни давом эттириш таклифи қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид

10:11 / 22.06.2025
Японияда қурол ўрнига ўткир зираворлардан фойдаланган ўғрилар ушланди

22:13 / 20.06.2025
Япониялик боксчи чемпионлик унвони учун жангдан сўнг хотирасини йўқотди

11:09 / 14.06.2025
Японияда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

15:57 / 12.06.2025