Эстония Россияни нефть танкерини қўлга олганликда айблади
Греция компаниясига тегишли Либерия байроғи остидаги Green Admire кемаси келишилган маршрут бўйлаб Россия сувлари орқали сузиб кетаётган эди, деб хабар берди Эстония Ташқи ишлар вазирлиги. Таллин Россиянинг хатти-ҳаракатларини "олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолат" деб атади.

Фото: Guo Chunju/Photoshot/picture alliance
Эстония Ташқи ишлар вазирлиги 18 май, якшанба куни Россияни Green Admire нефть танкерини қўлга олишда айблади. Греция компаниясига тегишли бўлган Либерия байроғи остидаги кема Эстониянинг Силламяэ портини тарк этган ва аввал келишилган йўналиш бўйича Россия ҳудудий сувлари орқали сузиб ўтаётганди, деб хабар берди Таллин. Эстония бандаргоҳини тарк этган кема сланец нефтини олиб кетаётган эди, деб хабар берди ERR Эстония медиа компанияси.
Ярим тунда Россия вакиллари кемани тўхтатиб, уни Россияга қарашли Гогланд оролига йўналтирди ва у ерга эрталаб соат 4 ларда етиб келди, дея қўшимча қилди ERR. Журналистларнинг сўзларига кўра, кема ҳозирда ушбу орол яқинида лангар ташлаган.
«Силламяэ портидан чиқиб кетаётганда, кемалар Россия Федерацияси ҳудудий сувлари орқали ўтади, чунки бу йўналиш катта кемалар учун Эстония сувларидаги қирғоқлар орасидан ўтишдан кўра хавфсизроқдир. Кемалар учун бу хавфсиз йўналиш Россия, Эстония ва Финляндия ўртасида келишилган», деб тушунтирди ERR.
«Келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш учун Эстония Силламяэга ва ундан ҳаракатни фақат Эстония ҳудудий сувлари орқали йўналтиради», — дейилади Эстония ТИВ матбуот баёнотида. Унинг раҳбари Маргус Цахкнанинг айтишича, Россия ўзини «олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада» тутмоқда. «Мен иттифоқчиларимизни содир бўлган воқеа ҳақида хабардор қилдим», деб қўшимча қилди у.
Мавзуга оид

22:20 / 16.06.2025
Трамп Россиянинг G8 ташкилотидан четлатилишини хато деб атади

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

20:19 / 14.06.2025
АҚШ Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришга қарши – ОАВ

18:00 / 14.06.2025