Ўзбекистонда ҳар бир ОТМ ўз брендини шакллантиради
“Республика олий таълим ташкилотларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, “олий таълим ташкилоти бренди”ни яратиш ҳамда талабаларнинг кийиниш маданиятини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Фото: Getty images
2025 йил 1 августга қадар олий таълим ташкилотларининг ўзига хос брендини шакллантириш бўйича устувор йўналишлар ишлаб чиқиш белгиланган. Жумладан:
олий таълим ташкилотининг тарихий ривожланиш хусусиятлари, ижтимоий вазифаси ва ҳозирги замон талаблари асосида ноёб имиж ва бренд концепциясини ишлаб чиқиш;
таълим сифати, илмий-тадқиқот фаолияти натижалари, халқаро ҳамкорлик, битирувчиларининг муваффақиятли фаолияти асосида имиж ва обрўни ошириш;
медиа ва рақамли коммуникациялар, маркетинг ва PR стратегияларини самарали йўлга қўйиш;
ҳар бир олий таълим ташкилотининг ўз рамзлари, логотипи, шиори, ташриф қоғози, радиоси, спорт клублари, театр студиялари, интернет платформалари ва бошқа коммуникация воситалари орқали ўзига хослигини таъминлаш.
Бунда, ҳар бир олий таълим ташкилоти хусусияти, илмий ва таълим соҳасидаги ютуқлари, инновацион йўналишларидан келиб чиқиб олий таълим ташкилоти логотипи ва визуал идентификациясини (сувенир, канстовар маҳсулотлари, турли хилдаги буюмлар, спорт ва бошқа кийимлар) яратади.
Ҳар бир олий таълим ташкилоти ўз бренди акс эттирилган (сувенир, канцтовар маҳсулотлари, турли хилдаги буюмлар, спорт ва бошқа кийимлар) буюмларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ҳамда олий таълим ташкилотининг ўзида уларнинг савдо шохобчаларини ташкил этади.
Мавзуга оид

13:30 / 05.07.2025
Хусусий ОТМ учун лицензия талаблари ўзгарди, бу яхшими ёки ёмон? – мутахассислар билан суҳбат

08:03 / 05.07.2025
Ўзбекистон университети халқаро рейтингда энг кучли 500 та ОТМ қаторидан жой олди

07:51 / 04.07.2025
Малайзия Ўзбекистон ОТМлари учун инглиз тилидаги илмий адабиётларни тақдим этди

10:48 / 03.07.2025