Жаҳон | 11:55 / 15.05.2025
3871
1 дақиқада ўқилади

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котибининг собиқ ўринбосари Испанияда ушланди

2015 йилдан 2019 йилгача Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашида ишлаган Олег Гладковский Украинада давлат буюртмаси доирасида юк машиналарини оширилган нархларда харид қилганликда гумон қилинмоқда. Ҳозирда уни экстрадиция қилиш масаласи ҳал этилмоқда.

Фото: RFE / RL

Испанияда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котибининг собиқ биринчи ўринбосари қўлга олинди. Бу ҳақда 14 май, чоршанба куни Коррупцияга қарши кураш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ва Украина миллий аксилкоррупция бюроси маълум қилди.

Ишга алоқадор шахснинг исми расман ошкор этилмаган, бироқ Украина оммавий ахборот воситалари, хусусан, «Украинская правда» ва «Суспільне» нашрлари манбаларга таяниб, гап 2015 йилдан 2019 йилгача Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашида ишлаган Олег Гладковский (Свинарчук) ҳақида кетаётганини ёзмоқда.

Украинанинг бешинчи президенти Пётр Порошенконинг асосий бизнес шерикларидан бири деб аталган Гладковский 2024 йилнинг апрелидан бери қидирувда, ватанида у давлатга 17 миллион гривнадан ортиқ зарар етказганликда айбланмоқда. Ҳозирда уни Украинага экстрадиция қилиш масаласи ҳал этилмоқда.

Мавзуга оид