Шанхайда боладаги сирли тошма сабаб унинг оиласи самолётга чиқарилмади
Шифокорлар текшируви давомида у тошма эмас, балки чивин ёки қандала чақишидан қолган излар экани маълум бўлган. Энди оила British Airways авиакомпаниясидан 3 минг фунт талаб қилмоқда.

Фото: Shutterstock
Шанхайда оила фарзандида ноодатий тошма борлиги сабаб British Airways рейсига чиқарилмади. Энди оила авиакомпаниядан чипта учун сарфланган пуллар қайтарилишини талаб қилмоқда.
Боланинг отаси — Артурнинг сўзларига кўра, авиакомпания ходимлари уни рафиқаси ҳамда ўғли Жозеф билан бирга шифокор кўригисиз рейсга чиқаришдан бош тортган. Эркак Жозеф соғлом экани, аммо уни меҳмонхонада қандала ёки чивинлар чаққан бўлиши мумкинлигини айтган.
«Бу шунчаки шишган чақишлар эди. Рўйхатга олиш жойида чақишлардан қолган изларни кўриб, кўплаб саволлар беришди ва биз уларга Жозефнинг ерёнғоққа енгил аллергияси ҳақида гапириб бердик», — дейди Артур.
Кейинроқ шифокор парвозга чиқарилмасликка сабаб бўлган тошмалар шунчаки ҳашаротлар чақишидан қолган из эканини тан олиб, уни антигистамин дори воситалари билан даволаш мумкинлигини таъкидлаган. Аммо British Airways ўз қарорини қайта кўриб чиқишни истамаган.
«Биз йўловчиларимиз хавфсизлиги ва фаровонлигига жуда жиддий қараймиз, бундай муаммолар пайдо бўлганда эса уларни қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятни ишга соламиз», — дейилади авиакомпания хабарида.
Эндиликда оила British Airways’дан амалга ошмаган рейс чипталари учун сарфланган 3 минг фунт стерлинг қайтарлишини талаб қилмоқда. Авиакомпания мижозларга чиптани бошқа рейсга банд қилиш таклифини берган, аммо эр-хотин оилавий маросимлари борлиги сабаб шу куниёқ бошқа авиакомпаниядан янги чипталар харид қилишга мажбур бўлган.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эроннинг уран бойитиш заводида деярли барча центрифуга йўқ қилингани айтилди
Жаҳон | 02:03
-
ТИВ Эрон ва Исроилдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Ўзбекистон | 01:07
-
Трамп оиласи 499 долларлик «Олтин смартфон»ни сотувга чиқаради
Жаҳон | 00:30
-
“Эрон урушни қабул қилди, энди ортга йўл йўқ” – сиёсатшунос
Жаҳон | 00:11
Мавзуга оид

18:13 / 06.06.2025
Хитойда юзлаб роботлар учта тарихий бинони кўчирди

11:51 / 26.03.2025
Хитойдаги ресторан “классик мусиқа эшитиб” ўсган товуқ гўштини 66 долларга таклиф қилмоқда

00:31 / 16.09.2024
Шанхай аэропортларида «Бебинка» тайфуни туфайли барча рейслар бекор қилинмоқда

18:43 / 01.05.2023