"А.М. Best Company" халқаро рейтинг агентлиги "Ўзбекинвест" компанияси рейтингларини "Барқарор" прогноз билан "b"/"bb" даражасида тасдиқлади
2025 йил май ойида фақатгина суғурта компанияларига халқаро рейтинглар бериш ва баҳолашга ихтисослашган "A.M. Best Company Inc." (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги "Ўзбекинвест" экспорт-импорт суғурта компанияси" акциядорлик жамияти аудити натижалари бўйича матбуот ахборотини эълон қилди.

Фото: Ўзбекинвест
Бунда, "A.M. Best" агентлиги "Ўзбекинвест"нинг молиявий барқарорлик рейтингини (FCR) "B" даражасида ва эмитентнинг узоқ муддатли кредит рейтингини (ICR) "bb" даражасида тасдиқлади ва иккала рейтинг бўйича ҳам прогнозни "Барқарор" деб белгилади.
"A.M. Best" таъкидлашича, кучли капиталлаштириш ва капитал етарлилиги коэффициентини максимал баҳолашга асосланган баланснинг юқори барқарорлиги, активларни "AAA" кредит рейтингига эга халқаро бозорларда жойлаштиришни назарда тутилган консерватив инвестиция сиёсати, шунингдек, рисклар таҳлилини такомиллаштириши билан биргаликда, андеррайтинг натижаларини сезиларли даражада яхшилаш имконини берди.
Шундай қилиб, 2023 йил якунига кўра, бирлаштирилган коэффициент 85 фоизни ташкил этди. Кўрсатиб ўтилган омиллар ялпи мукофотдаги улуши 60 фоизга етган кирувчи қайта суғуртанинг ривожланиши билан биргаликда "Ўзбекинвест" компаниясининг Ўзбекистон суғурта бозорида етакчи ўринни эгаллашини таъминлади.
"A.M. Best Company" томонидан халқаро рейтинг даражасининг тасдиқланиши компаниянинг юқори даражадаги кредитга лаёқатлилигидан далолат беради ва унинг халқаро суғурта ва қайта суғурта бозорларида фаолиятини фаол равишда ошириш учун шароит яратади.
Таъкидлаш жоизки, "Ўзбекинвест" компанияси бугунги кунда "A.M. Best Company Inc" халқаро рейтинг агентлигининг ушбу даражадаги рейтингига эга бўлган республика молия соҳасидаги биринчи ва ягона ташкилоти ҳисобланади.
Шу билан бирга, "Ўзбекинвест" компанияси халқаро рейтинг агентликларининг кучли учлигига кирувчи "Moody’с Investors Service" (АҚШ) халқаро рейтинг агентлигининг "Барқарор" прогнози билан "Ba2" даражасига эга. Ушбу даражадаги рейтинг Ўзбекистон банк ва суғурта соҳаси ташкилотлари орасида энг юқорисидир.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дания ва Франция раҳбарлари Гренландия суверенитетини яна бир бор тасдиқлади
Жаҳон | 12:22
-
Трамп: Эрон ва Исроил ўртасидаги келишув учун вақт келди
Жаҳон | 12:06
-
Месси голсиз бошлади, «ПСЖ» «Атлетико»ни ҳам яксон этди, «Бавария» 10 та гол урди
Спорт | 12:00
-
Исроил Теҳрондаги ИИМК қўмондонлик марказларига зарба берди
Жаҳон | 11:32
Мавзуга оид

10:00 / 28.05.2025
«Ўзбекинвест» IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқейини мустаҳкамлади

10:20 / 19.05.2025
"Ўзбекинвест" Испания ва Италиядаги музокаралар натижасида янги халқаро шерикликка қадам ташлади

11:00 / 22.04.2025
"Ўзбекинвест" International Insurance Society (IIS) га аъзосига айланди

10:00 / 11.12.2024