Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
Украина президенти 15 май куни Туркияда ўтказиладиган музокараларга Россия томонидан ким келишини кутаётганини маълум қилди. Шунингдек, у Путинни урушни чўзишда айблади.

Фото: Reuters
Украина президенти Володимир Зеленский 15 май куни Туркияда ўтказиладиган учрашувда Россия томонидан ким қатнашиши тўғрисида маълумотни кутмоқда. Унинг сўзларига кўра, Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр.
Россия томонидан сўнгги бир кун ичидаги ўққа тутишлар ҳақида гапирар экан, Зеленский эҳтимолий музокараларни ёдга олди. «Бутун дунё тўғридан-тўғри музокаралар таклифи учун Путиндан оддий «ҳа» жавобини кутаётган вақтда — у Украинага зарбалар беришни давом этяпти. Бунда ҳеч қанақа ҳарбий маъно йўқ», — дейди Украина президенти Путинни урушни чўзишда айблаб.
«Мен Россиядан ким келишини кутяпман ва шунда Украина қандай қадамлар ташлаши кераклигини белгилайман. Уларнинг медиасидаги сигналлар ҳозирча ишончсиз», — дея қўшимча қилади Зеленский. У АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам Туркиядаги музокараларда иштирок этиши мумкинлигини эслатиб ўтди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина ўз навбатида, музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр. «Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр ва биз учрашувдан қўрқмаймиз. Эртага — Туркияда», — дейди у.
15 май, пайшанба куни Истанбулда Россия-Украина музокаралари бошланиши мумкин. Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидан 14 май куни унинг формати «ҳали узил-кесил белгилаб олинмагани»ни айтди. Бу Москва ва Киев ўртасида 2022 йил баҳоридан буён илк музокаралар бўлиши керак, ўшанда томонлар урушнинг дастлабки ҳафталарида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишишга уринганди.
Тавсия этамиз
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
«Сити» ва «Реал»да қайта қуриш бошланди. Ёзнинг илк ҳафталаридаги трансферлар
Спорт | 18:12 / 15.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
Паркентда 3 бола сувга чўкиб ҳалок бўлди
Жамият | 20:35 / 14.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда Тошкент – Бали йўналишида тарихдаги биринчи тўғридан тўғри рейс йўлга қўйилмоқда
Жамият | 19:00
-
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё - Хитой» иккинчи саммитида иштирок этди
Ўзбекистон | 20:36
-
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00
-
UzAuto Motors’нинг Ўзбекистон бозоридаги улуши қисқарди
Ўзбекистон | 19:35
Мавзуга оид

21:00 / 16.06.2025
Зеленский ва Трамп Канадада учрашади

21:39 / 08.06.2025
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский

11:09 / 05.06.2025
Зеленский Украина қуролли кучлари қўмондонлигида ўзгаришлар амалга оширди

11:05 / 05.06.2025