Президент Ўзбекистоннинг ЖСТ аъзоси бўлиш жараёнини жадаллаштиришни буюрди
Шавкат Мирзиёев 14 май куни Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёни ва уни жадаллаштириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Тақдимотда қайд қилинишича, иккитомонлама музокаралар доирасида 33 та мамлакат билан бозорга кириш бўйича музокаралар олиб борилиб, бугунги кунга қадар 24 таси билан музокаралар якунланди. Миллий қонунчиликни ташкилот талабларига уйғунлаштириш доирасида кенг кўламли ҳуқуқий ва институционал ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, 13 та қонун, 10 та фармон ва қарор, 19 та Вазирлар Маҳкамаси қарори ва 10 та идоралараро норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.
Жумладан, божхона тартиботлари, экспорт-импорт қоидалари ҳамда интеллектуал мулк соҳасидаги механизмлар босқичма-босқич ЖСТ стандартларига мослаштирилди, давлат улуши мавжуд бўлган 6 та корхонада эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Йиғилишда давлат раҳбари томонидан ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш ҳамда уни сифатли ва тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Унга кўра, жорий йилда қолган 9 та мамлакат билан иккитомонлама музокараларни якунлаш, Ишчи гуруҳининг 2 та йиғилишини ўтказиш ҳамда Ишчи гуруҳнинг ҳисобот лойиҳасини якунлаш орқали Ўзбекистоннинг ЖСТ доирасидаги мажбуриятларини тўлиқ шакллантириш вазифалари аниқ белгилаб берилди.
Шунингдек, қонунчиликни ташкилот талабларига мослаштириш доирасида 15 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш жараёнини жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди. Жумладан, «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида», «Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида» янги таҳрирдаги қонунларни қабул қилишни тезлаштириш ҳамда бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан яқиндан ва самарали ҳамкорликни таъминлаш Президент томонидан муҳим вазифа сифатида белгилаб берилди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария, фитосанитария ва ветеринария соҳаларини ислоҳ қилиш, ушбу йўналишларда кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш кераклиги алоҳида қайд этиб ўтилди.
Мавзуга оид

19:18 / 04.07.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Озарбойжонга ташрифи якунланди

17:51 / 04.07.2025
Шавкат Мирзиёев Хонкендида Покистон бош вазири билан учрашув ўтказди

16:40 / 04.07.2025
Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бутун минтақани уруш гирдобига тортиш хавфини туғдирди – Шавкат Мирзиёев

14:24 / 04.07.2025