Ўзбекистон | 15:03 / 14.05.2025
1278
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Теҳронда бўлиб ўтган музокаралар чоғида сиёсий мулоқот масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев Теҳрон шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Сайид Расул Моҳажер билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниб, сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий алоқалар, шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак қўшма тадбирлар, хусусан, икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид