Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлиги ошади
Ўзбекистон президенти томонидан "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармон имзоланди.

Фото: Kun.uz
Ҳужжат "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурига мувофиқ қабул қилинган ва қуйидагиларга қаратилган:
- ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашган тадбиркорлик субъектлари учун молиявий рағбатлантириш тизимини яратиш;
- ногиронлиги бўлган шахсларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун махсус хизматлар тизимини жорий этиш;
- ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган товарларни бозорга чиқариш ва реализация қилишга кўмаклашиш;
- ногиронлиги бўлган ёшларни замонавий касбларга ўқитиш ва уларнинг меҳнат бозорига кириши учун қўшимча имкониятлар яратиш;
- 2025 йил охиригача 80 минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг барқарор бандлиги ва муносиб даромад топишини таъминлаш.
Ҳужжат билан шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун назарда тутилган солиқ имтиёзлари Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ишга қабул қилинганда ҳам қўлланади.
Шу билан бирга I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ва уларга МҲТЭКМ миқдоридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлайдиган нодавлат юридик шахсларга ушбу шахслар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида ҳисобланади, якка тартибдаги тадбиркорларга эса ижтимоий солиқ ҳисобланмайди.
2025 йил 1 июлдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзлари уларнинг мурожаатисиз проактив шаклда қўлланади.
Шунингдек, 2025 йил 1 июндан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача субсидия ажратилиши белгиланди. Бунда:
- субсидия сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш харажатларини қоплаш учун ажратилади;
- жисмоний шахсларга ҳамроҳлик хизматини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўрсатишга рухсат берилади.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида, 2026 йил 1 январдан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ёки ишга жойлашишига кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги талабларга бир вақтда жавоб берадиган меҳнат шароитлари асосида 500 миллион сўмгача субсидия ажратиш йўлга қўйилади:
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни камида 3 ой давомида расмий иш билан банд қилиш;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга МҲТЭКМнинг 2 бараваридан кам бўлмаган иш ҳақи тўлаш;
- субсидия бандлиги таъминланган ҳар бир ногиронлиги бўлган шахс учун МҲТЭКМнинг 3 баравари миқдорида берилади.
2025 йил 1 июндан бошлаб "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестри юритилади, унда ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумоти ва меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.
Электрон реестр маълумотлари масъул давлат органларининг электрон дастурлари асосида реал вақт режимида шакллантирилади. "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари электрон реестрга киритилган шахсларнинг бандлик ҳолатини мониторинг қилади.
Бундан ташқари, 2025 йил 1 августдан бошлаб "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захиралаш тизими жорий этилади. Бунда ташкилотлар иш ўринларини захиралашни электрон реестр маълумотлари орқали ўзлари жойлашган ҳудуддаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний ҳолати ва имкониятлари ҳамда малака даражасидан келиб чиқиб амалга оширади.
Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаган ва уларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашган тадбиркорлик субъектлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан "Инклюзив иш берувчи" мукофоти билан тақдирланади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:
- Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
- 2025 йил охиригача ногиронлиги бўлган шахсларнинг расмий бандлигини таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«ПСЖ» 9 киши бўлиб «Бавария»ни клублар мундиалидан чиқариб юборди
Спорт | 09:30
-
Фарғонадаги “от ўйинлар”, ўғирланган банкир ва порахўр судя — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:20
-
Хоминаий Исроил билан уруш бошланганидан бери илк бор омма олдида кўриниш берди
Жаҳон | 08:43
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
Мавзуга оид

13:17 / 01.07.2025
Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш тартиби белгиланди

11:00 / 01.07.2025
Пенсия миқдорини олдиндан аниқлаш хизмати жорий этилади

15:13 / 20.06.2025
«Ойига 100 минг одамга хизмат қила олади» – президент Чиял деҳқон бозоридаги шароитларни яхшилашга кўрсатма берди

16:33 / 29.05.2025