Ўзбекистон | 14:05 / 14.05.2025
798
1 дақиқада ўқилади

Миср Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида қўшма лойиҳани амалга оширади

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Tibtexnika компанияси раҳбари Элёр Раҳматов ва Мисрнинг  Bell Energy компанияси директорлар кенгаши раиси Ҳайсам Ҳусайн ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Tibtexnika компанияси раҳбари Элёр Раҳматов мулоқот аввалида корхона фаолияти ва режалари ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва сифати тўғрисида батафсил маълумот берди.

Асосий эътибор ишлаб чиқарилган тиббиёт маҳсулотлари экспортини ташкил қилиш, Европа, Яқин Шарқ ва Африка бозорларига етказиш учун тегишли лицензиялар олиш масалаларига қаратилди.

Миср томони билан тиббиёт соҳасида қўшма лойиҳани амалга ошириш имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

Bell Energy компанияси директорлар кенгаши раиси Ҳайсам Ҳусайн Ўзбекистонда қўшма лойиҳани амалга оширишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Мавзуга оид