Ҳиндистон Покистон сув оладиган дарёларни очиб юборди
Кашмир бўйича можаро авж олган бир пайтда Ҳиндистон дарёлар оқимини тўсиб қўйгани Исломободнинг кескин муносабатига сабаб бўлган эди.

Фото: Видеодан кадр
Ҳиндистон 11 май куни Ченаб дарёсидаги Салал ва Баглиҳор тўғонларида шлюзларни очди, бу 1960 йилдаги Ҳинд ҳавзаси сувларини тақсимлаш тўғрисидаги шартномага кўра Покистонга тегишли эди.
Аввалроқ, Кашмир бўйича можаро авж олган бир пайтда Ҳиндистон сувни узиб қўйгани Исломободнинг кескин муносабатига сабаб бўлган ва бу ҳаракатни тажовузкорлик ҳаракати сифатида қабул қилиш мумкинлигини маълум қилган эди.
Кескинлашув 22 апрель куни Жамму ва Кашмирда 26 киши ҳалок бўлган терактдан кейин бошланди. Бунга жавобан Ҳиндистон «Синдур» операциясини, Покистон эса «Бунян-ул-Марсус» ҳарбий операциясини бошлади.
10 май куни томонлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олди ва минтақада кескинлик сақланиб қолаётган бўлса-да, ҳар икки томон сулҳга риоя қилиш ниятини тасдиқлади.
Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари 12 майга ўтар кечаси ҳеч қандай ҳодиса қайд этилмаган ҳолда тинч ўтганини маълум қилди. Вазият барқарорлашгани сари Ҳиндистон мамлакат шимоли ва ғарбида ёпилган 32 та аэропортни очди ва 25 та ҳаво йўналишини тиклади.
Шунингдек, Покистон ҳам ўз ҳаво ҳудудини самолётлар парвози учун очди.
Мавзуга оид

21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади

22:08 / 20.05.2025
Ҳиндистонда май бошидан бери 8 киши йўлбарслар ҳужуми қурбонига айланди

00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди

19:31 / 18.05.2025