2030 йилгача 84 мингта автотураргоҳлар ташкил этилади
Парковка зоналари беш тоифага бўлинади. Ҳар бир зонада йўл чизиқлари, махсус белгилар, ахборот стендлари, камералар ва зарур инфратузилма ўрнатилади. Тизим «Poytaxt Parking» мобил иловаси орқали бошқарилади. Илова орқали автомобил тўхтаб туришини бошлаш ва тугатиш, тўловни амалга ошириш, реал вақт режимида бўш жойларни кўриш, эслатмалар олиш мумкин бўлади.

Фото: Poytaxt Parking
2025 йил 5 май куни Тошкент шаҳридаги «Болажон» маданият ва дам олиш боғида «Тошкентда янги автотураргоҳ тизими: қулайлик, тартиб ва технологиялар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда «Poytaxt Parking» лойиҳаси мутасаддилари иштирок этишди.
Тақдимотда маълум қилинишича, пулли автотураргоҳлар лойиҳаси доирасида 2025 йил сентябрига қадар шаҳарнинг 86 та кўчасида жами 13 208 та автотураргоҳ жойи ташкил этилади. Биринчи босқич 2025 йил май ойида 15 та кўчада бошланади. Иккинчи босқичда (июн–июл) яна 30 та кўча қамраб олинади. Учинчи босқичда (июл–сентябр) лойиҳа тўлиқ ишга туширилади.
«Street Park Systems» компанияси 2024 йил декабрида ўтказилган танлов асосида пойтахтдаги пулли парковкаларни ташкил этиш бўйича ягона оператор сифатида танланган. Компания жамоасига илгари Москва, Остона, Европа ва АҚШдаги ўхшаш тизимлар устида ишлаган халқаро мутахассислар жалб қилинган. Лойиҳа Тошкент шароитига мослаштирилган ечимлар асосида амалга оширилмоқда.
Парковка зоналари беш тоифага бўлинади. Ҳар бир зонада йўл чизиқлари, махсус белгилар, ахборот стендлари, камералар ва зарур инфратузилма ўрнатилади. Тизим «Poytaxt Parking» мобил иловаси орқали бошқарилади. Илова орқали автомобил тўхтаб туришини бошлаш ва тугатиш, тўловни амалга ошириш, реал вақт режимида бўш жойларни кўриш, эслатмалар олиш мумкин бўлади.
Тўлов миқдори жойлашувга қараб 5 000 сўмдан 12 000 сўмгача бўлади. Тўловлар «Poytaxt Parking» иловаси, Paynet терминаллари, PayMe, Click, Uzum Bank, шунингдек халқаро карталар орқали амалга оширилади. Парковка вақти тугагандан кейин 5 дақиқа ичида пост-тўлов қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Тизим ЙҲХБ, солиқ хизмати, давлат хизматлари ва маҳаллий бошқарув тузилмалари билан интеграциялашган. Камера назорати орқали автомобил рақамлари автоматик аниқланади ва парковка ҳолати доимий мониторинг қилинади.
Тақдимотда берилган расмий прогнозларга кўра, 2026 йилда автотураргоҳлар сони 38 600 тага, 2030 йилга бориб 84 000 тага етказилиши режалаштирилган. Тушган маблағлар шаҳарнинг йўлларини таъмирлаш, жамоат транспортини ривожлантириш ва ободонлаштиришга йўналтирилади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилади
Ўзбекистон | 12:10
-
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин
Ўзбекистон | 11:51
-
Германия Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бериш ҳақида «ўйламаяпти»
Жаҳон | 11:33
-
Исроил Эронга «огоҳлантирувчи зарба» берганини маълум қилди. АҚШ амалиётда иштирок этмаганини билдирди
Жаҳон | 11:31