Россияда маъмурий жавобгарликка тортилган релокантлар мулкини мусодара қилиш бошланади
Давлат думаси келаси ҳафта бу борадаги қонун лойиҳасини кўриб чиқади. Таъкидланишича, бундай чора-тадбирлар «сўз эркинлигини суиистеъмол қиладиганлар»га қаратилган.

Фото: «РБК»
РФ Давлат думаси мамлакатдан чиқиб кетиб, Россия «манфаатларига зид» ҳаракат қилаётган фуқаролар учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтирмоқчи. Келаси ҳафта давомида бундай фуқароларни сиртдан суд қилиш ва уларнинг мамлакатдаги мулкларини ҳибсга олиш имконини берадиган қонун лойиҳаси кўриб чиқилади. Бу ҳақда қуйи палата раиси Вячеслав Володин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бундай чора-тадбирлар «сўз эркинлигини суиистеъмол қиладиганлар»га қаратилган. Ўзгартиришлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг барча турдаги моддаларига таъсир кўрсатади. Улар орасида Володин нацистларга хос рамзларни тарғиб қилиш ёки омма олдида намойиш этишни, армияни «обрўсизлантириш»ни, «фейклар» тарқатишни ҳамда «ижтимоий тармоқ [саҳифаси] эгаси сифатида мажбуриятларни бажармаслик»ни ажратиб кўрсатган. «Суд қарорини бажаришдан бўйин товламасликлари учун [қоидабузарларнинг] мол-мулкларини мусодара қилиш чораси назарда тутилмоқда», — дея таъкидлайди спикер.
Апрел ойида Россия Давлат думаси чет элда бўла туриб, 20 та жиноят моддаси бўйича «ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари»ни содир этган релокантларни сиртдан суд қилишга рухсат берувчи қонунни қабул қилганди. Бу моддаларга армияни «обрўсизлантириш», ҳарбий «фейклар»ни тарқатиш, нацизмни «реабилитация қилиш», терроризм, экстремизм, сепаратизм, оммавий тартибсизликлар, уруш қўзғатиш, санкциялар, Россиянинг ҳудудий яхлитлигини бузишга даъватлар киради.
«ОВД-Инфо» ҳисоб-китобларига кўра, Украина уруши бошланганидан 2025 йил 24 апрелгача Россия ва аннексия қилинган Қримда армияни «обрўсизлантириш» моддаси бўйича биринчи инстанция судларига 11 минг 121 та маъмурий иш юборилган. Шу билан бирга, урушга қарши қарашлари учун 1242 киши жиноий жавобгарликка тортилган.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025