Покистон Ҳиндистонга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлади
Покистон «Баньян-ул-Марсус» ("Мустаҳкам девор") деб номланган кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлади, деб хабар берди Покистоннинг Geo TV телеканали хавфсизлик манбаларига таяниб.

Фото: AP
Кейинроқ Покистон ҳукуматининг X'даги аккаунтида операция бошлангани ҳақидаги хабар пайдо бўлди.
Нашр манбаларига кўра, амалиёт доирасида Покистон армияси Ҳиндистон ҳудудидаги кўплаб стратегик нишонларга зарба беришни режалаштирган. Нашр Ҳиндистон-Россия қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган, товушдан тез учувчи BrahMos ракеталари омбори йўқ қилингани ҳақида хабар берди.
Шунингдек, нашр манбаларига кўра, бошланган операция давомида Покистон Ҳиндистоннинг Удҳампур ва Патҳанкот ҳаво базаларига, армия бригадаси қароргоҳи ва йирик ҳарбий омборга зарба берган.
Бир неча соат олдин Покистон армияси Ҳиндистондан ўзининг ҳаво базаларига ракета ҳужуми уюштирилганини эълон қилган ва жавоб чоралари билан таҳдид қилган эди. Базалардан бири Нур Хон Равалпинди шаҳрида, пойтахт Исломободдан 10 км узоқликда жойлашган. Шундан сўнг бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳудуди маҳаллий вақт билан 10 май куни тушгача ёпилди.
Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари, хусусан Times of India ҳозирча Geo TV маълумотларини тасдиқловчи ҳеч қандай зарбалар ҳақида хабар бермаган. Шунингдек, Ҳиндистон расмийлари аввалроқ Покистон ҳаво базаларига зарбалар берилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ тақдим этмаган.
Аввалроқ G7 давлатлари Ҳиндистон ва Покистонни 50 кишининг ҳаётига зомин бўлган можаро авж олишини тўхтатишга чақирган эди, деб эслатади Reuters.
Мавзуга оид

21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади

22:08 / 20.05.2025
Ҳиндистонда май бошидан бери 8 киши йўлбарслар ҳужуми қурбонига айланди

00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди

19:31 / 18.05.2025