Жаҳон | 10:17 / 10.05.2025
1442
2 дақиқада ўқилади

Лондон ва Скандинавия Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирди

Буюк Британия ва бир қатор Шимолий Европа давлатлари Ослода Украинада ҳеч қандай шартсиз ўт очишни тўхтатишга чақирди. «Агар бундай сулҳга риоя этилмаса, санкциялар жорий этилиши керак», — деди Норвегия вазирлар маҳкамаси раҳбари.

Фото: Henrik Montgomery/TT/REUTERS

Буюк Британия ва бир қатор Шимолий Европа давлатлари Ослода Украинада ҳеч қандай шартсиз ўт очишни тўхтатишга чақирди. 8 ва 9 май кунлари Норвегия пойтахтида Бирлашган экспедиция кучларига аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари Украинадаги вазият, Европа ва хавфсизлик муаммолари бўйича минтақавий ҳамкорликка бағишланган йиғилиш ўтказдилар.

9 май, жума куни Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре: «Узоқ муддатли тинчликка эришиш учун бизга сўзсиз ўт очишни тўхтатиш керак», — деди у.

2014 йилда ташкил этилган JEF ўнта давлатни ўз ичига олади: Дания, Эстония, Финляндия, Исландия, Латвия, Литва, Норвегия, Буюк Британия, Нидерландия ва Швеция. 8 май оқшомида саммит иштирокчилари Украина президенти Володимир Зеленский ва Оқ уй раҳбари Доналд Трамп билан видеоалоқа орқали мулоқот қилишди, деб хабар берди AFP.

Финляндия президенти Александер Стубб Стёре билан қўшма матбуот анжуманида JEF Россияга қарши эҳтимолий санкцияларни АҚШ билан мувофиқлаштиришни исташини айтди. Гап Зеленский томонидан таклиф қилинган Россия банк ва энергетика соҳаларига нисбатан чекловлар ҳақида бормоқда, деб тушунтирди Стубб.

Мавзуга оид