Ўзбекистон | 15:16 / 10.05.2025
1660
1 дақиқада ўқилади

Иркутскда ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун савдо уйлари ташкил этилади

"Сибирский экспресс" портали ва телеграм каналида "Иркутскда ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун савдо уйлари ташкил этилади" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Фото: Дунё

Нашрда Иркутск вилояти ҳукумати ҳудудда Ўзбекистон маҳсулотларини улгуржи тарқатиш марказларини яратиш масаласи устида фаол иш олиб бораётгани таъкидланган.

"Озиқ-овқат маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари, айниқса, тўқимачилик маҳсулотлари маҳаллий аҳоли орасида талабга эга. Шу муносабат билан маҳсулот етказиб беришда воситачилар сонини камайтириш, уларни сақлаш учун омборхоналар ташкил этиш мақсадида савдо-логистика марказларини яратиш масаласи ишлаб чиқилмоқда", – дея Иркутск вилояти иқтисодий ривожланиш ва саноат вазирининг ўринбосари Марина Петрованинг сўзларидан иқтибос келтирилган нашрда.

Мақолада, шунингдек, Иркутск вилояти Ўзбекистон томони билан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилишдан, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини оширишдан манфаатдорлиги урғуланган.

 

Мавзуга оид