Ўзбекистон | 10:30 / 07.05.2025
2332
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқмоқда?

2025 йилнинг январь-март ойларида жами 1,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 256,5 минг нафарга ёки 20,3 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь-март ойларида чет элга борган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Қирғизистон – 631 240 нафар;
  • Тожикистон – 281 539 нафар;
  • Қозоғистон – 240 644 нафар;
  • Саудия Арабистони – 112 274 нафар;
  • Россия – 69 065 нафар;
  • Туркия – 46 566 нафар;
  • БАА – 44 796 нафар;
  • Миср – 16 689 нафар;
  • Таиланд – 13 456 нафар;
  • Вьетнам – 9 574 нафар;
  • бошқа давлатлар – 53 704 нафар.

Мавзуга оид