Жаҳон | 21:12 / 07.05.2025
16560
1 дақиқада ўқилади

Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди

Боку Озарбойжон раҳбари ички тадбирларда иштирок этмоқчи эканини маълум қилган.

Фото: president.az

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун Москвага бормайди. Бу ҳақда Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.

Аввалроқ у Кремль 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган парадга 29 та давлат раҳбарларини, жумладан, Озарбойжон президентини таклиф қилганини айтган эди.

«Афсуски, Алиев келмаслиги ҳақида хабар олдик. Улар уни Ҳайдар Алиевга бағишланган ички тадбирларда иштирок этиши кераклигини тушунтиришди», деди Ушаков.

Россия ва Озарбойжон ўртасидаги муносабатлар 2024 йил декабрида Azebaijan Airlines самолёти Қозоғистонда ҳалокатга учраганидан сўнг совуқлашди. ОАВ маълумотларига кўра, самолёт ҳалокатига Россия ҳаво мудофаа тизими сабаб бўлган.

Илҳом Алиев охирги марта 2015 йил 9 май куни Москвадаги парадда қатнашган.

Мавзуга оид