Британияда 400 йил ичида илк бор ёввойи қундуз аниқланди
Мамлакатда ёввойи қундузлар оммавий овлар туфайли қирилиб кетган. Уларнинг пайдо бўлиши табиат учун фойдали ҳисобланади.

Фото: BBC
Буюк Британияда 400 йил ичида биринчи марта табиий муҳитда ёввойи қундуз яшаётгани аниқланди. Шу вақтгача ушбу жонзотларни мамлакат ҳудудида фақат қўриқхоналарда учратиш мумкин эди, деб ёзмоқда BBC.
Қундузни табиатшунос Иоло Уилямс Уэлс дарёсида суратга олишга муваффақ бўлган. Уилямс кемирувчи билан учрашувни «ажойиб ҳодиса» деб атаб, уни мамлакатдаги энг яхши воқеалар рейтингида биринчи ўринга қўйди.
Британияда оммавий овлар туфайли ёввойи қундузлар йўқолиб кетган. Охирги 20 йил ичида уларнинг популяцияси тикланмоқда. Шу билан бирга, Уэлсда кемирувчининг пайдо бўлиши жумбоқлигича қолмоқда, чунки улар фақат махсус қўриқхоналар ҳудудида яшайди ва лицензия бўлмаса уларни очиқ дарёга қўйиб юбориш тақиқланади.
Қундузлар фонди вакили доcтор Роберт Нидҳем қундузларнинг қайтишини табиат учун фойдали деб атади. Бу бошқа турлар сони ҳам тикланиши мумкинлигини англатади.
Аммо айрим экспертлар қундузларнинг кўпайиб кетишидан хавотирда — улар қурадиган тўғонлар майдонларни сув босишига олиб келиши мумкин. Кемирувчиларнинг ўзи эса қишлоқ хўжалиги ерпарини пайҳон қилиб, дарахтларга шикаст етказади.
Мавзуга оид

23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?

11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди

18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади

09:04 / 21.05.2025