Ўзбекистон | 17:28 / 06.05.2025
1670
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Покистон пойтахти ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилади

Тошкент – Исломобод – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар амалга оширилади.

Фото: Getty images

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент ва Покистон пойтахти Исломобод шаҳри ўртасида авиақатновларни йўлга қўйишини эълон қилди.

Хабарга кўра, 14 июндан бошлаб Тошкент – Исломобод – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар амалга оширилади.

Парвозлар шанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади (маҳаллий вақт кўрсатилган):

- Тошкентдан жўнаб кетиш 08:50, Исломободга етиб бориш 10:50;

- Исломободдан жўнаб кетиш 11:50, Тошкентга етиб келиш 13:50.

Аввалроқ, Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент ва Покистоннинг Лоҳур шаҳри ўртасида авиақатновларни йўлга қўйган эди.

Мавзуга оид