Ўзбекистон | 09:20 / 06.05.2025
1138
1 дақиқада ўқилади

ИИО таркибида Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти ташкил этилади

Ўзбекистон президенти “Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ички ишлар органларининг ахборот инфратузилмасини ягона тизимга бирлаштириш, криминоген вазиятлар таҳлилини автоматлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.  

Ички ишлар органлари таркибида Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб, уларнинг зиммасига рақамли ечимларни жорий этиш ва мувофиқлаштириш, электрон давлат хизматларини такомиллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби вазифалар юклатилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида синов тариқасида туманлараро рақамли технологиялар бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилади.  

Мавзуга оид