Банкларнинг юридик шахслар устав фондидаги улушларни олишга қўйиладиган талаблар ўзгармоқда
Марказий банк бошқарувининг «Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкни ва бошқа мол-мулкни сотиб олишга ҳамда унга эгалик қилишга, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Банк томонидан бир юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини олиш банкнинг биринчи даражали регулятив капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги керак.
Аниқлик киритилишича, ушбу чеклов банк томонидан мазкур юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига ёки акцияларига эгалик қилишга, шу жумладан мазкур юридик шахсларнинг ташкил этилиши ҳолларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Қимматли қоғозлар билан битимларни амалга ошириш суммасини ҳисоблашда қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар капитал монандлиги ҳисоб-китобларида банк контрагентига (эмитентга) белгиланган таваккалчилик даражаси асосида таваккалчиликка тортилган қийматда ҳисобга олиниши ҳақидаги норма бекор қилинмоқда.
Мавзуга оид

20:15 / 05.05.2025
Картадан пул ўғрилаш ва интернетдаги “пирамида”ларга қарши кураш кучайтирилади

21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди

15:39 / 18.04.2025
Fitch Ratings: Ўзбекистоннинг учта давлат банкини хусусийлаштириш яна кечиктирилиши мумкин

14:22 / 17.04.2025