Мэр: Харкивга учувчисиз учоқлар ҳужум қилди
Харкивга Россия учувчисиз учоқлари ҳужум қилди, 12 та нуқтага зарба берилди, деб хабар қилди шаҳар мэри.

Фото: Sergey Bobok/AFP/Getty Images
Украина шимоли-шарқидаги Харкив шаҳри Россия Қуролли кучларининг учувчисиз учоқлари томонидан ҳужумга учради. Бу ҳақда 2 май, жума куни шаҳар мэри Игор Терехов Telegramʼда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, зарбалар шаҳарнинг тўртта туманида – Киев, Основянский, Слободский ва Сальтовскийда 12 та нуқтага берилган. Бир қатор жойларда портлашлар кузатилиб, ёнғинлар содир бўлди. 46 киши, жумладан, 11 ёшли бола тан жароҳати олди, саккиз нафари касалхонага ётқизилди, деди Терехов.
Бир турар жой биноси, шунингдек, дастлабки маълумотларга кўра, хусусий уй шикастланган.
«Эҳтиёт бўлинг — Харкивга яна дронлар яқинлашмоқда!» — қўшимча қилди шаҳар ҳокими.
Украина ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Россия Федерациясининг Белгород вилоятидан Харкив вилояти йўналиши бўйича учувчисиз учоқлар гуруҳи учирилган. Бундан ташқари, яна бир гуруҳ жанубдан Запорижжя йўналиши бўйича учирилди, дея таъкидлади Украина томони.
Мавзуга оид

10:12 / 22.05.2025
Россия Харкивга ракета зарбаси берди, жабрланганлар бор

10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди

11:57 / 08.05.2025
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди

14:51 / 07.05.2025