ТИВ: Ўзбекистон фуқароларининг Украинадаги урушда қатнашаётганига оид маълумотлар текширилмоқда
Россия армиясига ёлланиб, Украинага қарши урушаётгани айтилган мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистоннинг ваколатли органлари ўрганмоқда. Ўрганиш натижаларига кўра тегишли чоралар кўрилади.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон расмийлари Украинага қарши уруш учун Россия армиясига ёллангани айтилаётган ўзбекистонликлар рўйхати бўйича текширув олиб бормоқда. Бу ҳақда Kun.uz'га Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Аввалроқ Украина ҳукуматига алоқадор “Хочу жить” (“Яшашни хоҳлайман”) лойиҳаси Россия армияси билан шартнома тузиб, Украинага қарши урушда қатнашган 1100 га яқин Ўзбекистон фуқаросининг рўйхатини эълон қилганди.
ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳоновга кўра, эълон қилинган маълумотлар ваколатли органлар томонидан текширилмоқда.
У Ўзбекистон қонунчилиги билан Ўзбекистон фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши тақиқланганини таъкидлаб, маълумотлар тасдиқланган тақдирда, тегишли чоралар кўрилишини билдирди.
“Хочу жить” эълон қилган маълумотларда Украинага қарши урушаётган бир қатор ўзбекистонликларда Россия фуқаролиги ҳам борлиги қайд этилган. Аҳрор Бурҳонов Ўзбекистонда икки фуқаролик тақиқланганини билдириб, бу борада ҳам тегишли чоралар кўрилиши қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон расмийлари “Ўзбекистон фуқароларини хориждаги ҳарбий ҳаракатларга жалб этилишига йўл қўйилмаслигини доимий равишда билдириб келади”.
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги бунгача бир неча бор мурожаат билан чиқиб, Жиноят кодексининг тегишли моддаларини эслатган.
ЖКнинг 154-моддасига кўра, ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиш 10 йилгача озодликдан маҳрум этишга сабаб бўлади. Урушга одамларни ёллаш, уларни ўқитиш ва улардан ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш 12 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
ЖКнинг 154-1-моддасига асосан, чет давлатлар ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланган Ўзбекистон фуқаролари 5 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Айни моддалар бўйича очилган жиноят ишларининг айримлари: