Тошкентда гуллар фестивали муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
Экологик тарбия, табиатни муҳофаза қилиш ва «яшил иқтисодиёт» тамойилларини тарғиб этиш мақсадида пойтахтда Тошкент гуллари фестивали бўлиб ўтади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, фестивалнинг асосий тадбирлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг олд майдонида ташкил қилинади.
Гуллар фестивали муносабати билан 29 апрелдан 3 майгача қуйидаги ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади:
— Зарафшон кўчасининг Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
— Истиқлол кўчасининг Амир Темур ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
— Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисми.
Кўрсатилган давр ичида муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилинган.
Мавзуга оид

08:37 / 02.05.2025
Тошкент кўчаларидан бирида машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

08:09 / 29.04.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди

11:37 / 22.04.2025
Тошкентдаги Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисми 30 майгача ёпилади

09:54 / 14.04.2025