Иқтисодиёт | 15:10 / 28.04.2025
2238
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Бошқирдистон компанияларини жойлаштириш учун қўшма технопарк ташкил этилади

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Бошқирдистон бош вазири ўринбосари – саноат, энергетика ва инновациялар вазири Александр Шелдяев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Музокаралар чоғида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, ҳудудлараро мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, станоклар ишлаб чиқариш, енгил саноат, кадрлар ва технологиялар алмашинуви йўналишлари кўриб чиқилди.

Томонлар Ўзбекистон ҳудудлари ва Бошқирдистон ўртасидаги товар айирбошлашнинг ижобий динамикасини, хусусан, 2024 йил якунига кўра ўзаро савдо 11,8 фоизга ўсганлигини қайд этиб, Бошқирдистонга мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этиш бўйича келишувга эришдилар.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда бошқирд компанияларини жойлаштириш учун қўшма технопарк ташкил этиш режалари муҳокама қилинди. Бошқирд томони мамлакатда савдо уйи очишга ҳам катта қизиқиш билдирди.

Мавзуга оид