Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стивен Уиткофф тўртинчи бор Путин билан учрашди
25 апрел куни эрталаб АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф Доналд Трампнинг тинчлик режаси тафсилотларини муҳокама қилиш учун Москвага учиб келди.

Кристина Кормилицына / РИА Новости / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг тасдиқлашича, Уиткофф Кремлда Россия президенти Владимир Путин билан учрашган. Россия томонидан музокараларда президент ёрдамчиси Юрий Ушаков ва инвестициявий-иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакил Кирилл Дмитриев ҳам иштирок этди.
Кремлдаги учрашувдан олдин Уиткофф Дмитриев билан биргаликда Москва маркази бўйлаб «кичик сайр уюштиришди», деб хабар берди «Интерфакс».
Уиткофф — АҚШ томонидан Россия билан бош музокарачи. У Путин билан тўртинчи бор учрашмоқда, охирги учрашув 11 апрел куни Санкт-Петербургда ўтказилганди.
Москва Доналд Трампнинг тинчлик режасига қандай муносабатда экани узил-кесил аниқ эмас. Унинг айрим бандлари бўйича на расмий шахсларнинг баёнотлари даражасида, на оммавий ахборот воситаларида жиддий сиздиришлар кўринишида изоҳлар мавжуд эмас. Дмитрий Песков мунтазам равишда шуни таъкидлаб келмоқда: Москвадагилар музокаралар ёпиқ форматда ўтиши керак, деб ҳисоблашади. Сўнгги ҳафталарда Песков бир неча бор эълон қилган ягона позиция – Москва Европа Украина ҳудудида тинчликпарвар кучларини жойлаштиришига рози эмаслиги ҳақида.
Американинг СBS телеканали 24 апрел куни РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг интервюсидан парча келтирди (суҳбат айнан қачон бўлиб ўтгани номаълум). Эълон қилинган парчада Лавров Трампнинг томонлар «тўғри йўналишда кетаётгани» ҳақидаги фикрига қўшилган. Вазир РФ «битим тузишга тайёрлиги», аммо «қайта ишлаш» зарур бўлган жиҳатлар борлиги ва ҳозирда томонлар айнан шу билан банд эканини айтган. CBS интервюсининг тўлиқ версияси якшанба куни намойиш этилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Океан бўйидаги ҳаёт умр кўриш давомийлигини узайтириши мумкин
Соғлом ҳаёт | 22:12
-
Чорвоқдаги курорт талаблари, Сурхондарёдаги ёнғин ва QR кодли қурилиш объектлари – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:02
-
Саксовулфурушларни таъқиб қилиб, ҳужумга учраган инспекторлар тақдирланди
Ўзбекистон | 21:55
-
Бангладешда собиқ бош вазир Шайх Ҳасина устидан сиртдан суд бошланди
Жаҳон | 21:32
Мавзуга оид

14:23
Путин 1994 йилдаёқ Украина шарқи ва Қозоғистон шимоли «доим Россия давлатининг бир қисми бўлгани»ни айтган

10:43
Трамп: Махсус элчи Уиткофф 6 ёки 7 август куни Россияга ташриф буюради

08:51
Путин юз минглаб қўриқчиларга қурол тарқатишни буюрди

09:45 / 02.08.2025