Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда юзлаб коалалар вертолётдан туриб ўққа тутилди
Ўрмон ёнғинларидан кейин кўплаб ҳайвонлар оғир жароҳат олган. Австралия расмийлари коалаларни азобдан қутқариш мақсадида уларни отиб ўлдириш бўйича қарор қабул қилган.

Фото: Shutterstock
Австралиянинг Виктория штатида ўтган ой давомида 750 га яқин коала отиб ўлдирилди, деб хабар беради Sky News.
Қайд этилишича, Budj Bim миллий боғидаги юзлаб ҳайвонлар ўрмон ёнғинидан кейинги режалаштирилган тадбирлар доирасида йўқ қилинган. Ўтган ой ёнғин натижасида у ерда 2 мингга яқин бутазор яксон бўлган. Маҳаллий ҳукуматнинг таъкидлашича, уларда шундай йўл тутишдан бошқа чора қолмаган — кўплаб коалалар оғир жароҳат олган, сувсизликдан азобланган ва очликдан ўлар ҳолатга келиб қолган.
Вертолётдан туриб ҳайвонларни ўққа тутиш операцияси штатда биринчи марта амалга оширилган. Штат бош вазири Жасинта Алланинг сўзларига кўра, нишонга олинган коалалар оғир аҳволда бўлган. Сиёсатчи уларни йўқ қилиш қарори тегишли баҳолашлардан кейин қабул қилинганини билдирди.
Расмийларнинг бу каби ҳаракати айрим ҳайвон ҳимоячилари томонидан танқид остига олинди. Koala Alliance раҳбари Жесс Робертсон вертолётдан туриб коаланинг аҳволи қандай эканини аниқлаш мумкинлигига шубҳа билдирган. Ҳайвонлар учун адолат партияси вакили Жоржиа Перселл эса вертолётдан туриб ҳатто коала ўз халтасида боласини кўтариб юрган ёки юрмагани ҳам кўринмаслигини таъкидлаган. Яъни бу каби ҳолатда коала болалари ҳам жабрланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

07:47 / 15.07.2025
Австралия Тайван учун уруш бошланган тақдирда ўзига ҳеч қандай мажбуриятни олмайди

23:51 / 14.07.2025
Австралияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди

19:14 / 14.07.2025
Австралияда 19 та давлат иштирокида йирик ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди

18:24 / 10.07.2025