Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин биринчи марта Украина билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилди
2022 йил февралида Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли босқини илк кунларидан буён томонлар ўртасида тўғридан тўғри музокаралар бўлмаган.

Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путин Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан бери биринчи марта икки томонлама музокаралар ўтказишни таклиф қилди.
Reuters хабарига кўра, Украина президенти Володимир Зеленский Путиннинг ташаббусига жавоб бермаган бўлса-да, Украина ўт очишни тўхтатиш бўйича «ҳар қандай суҳбатга тайёрлигини» таъкидлаган.
Нашрнинг қайд этишича, Путиннинг бу баёноти АҚШ босими остида янграган, агар бу борада ҳеч қандай муваффақиятга эришилмаса, Қўшма Штатлар тинчликка эришиш ҳаракатларидан воз кечиш билан таҳдид қилган.
«Биз ҳар қандай тинчлик ташаббусига ижобий муносабатдамиз. Умид қиламизки, Киев режими вакиллари ҳам шуни ҳис қилишади», деди Путин.
Кейинроқ, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков президент сўзларини шундай изоҳлади: «Путин тинч аҳоли нишонларига зарба бермаслик масаласини, жумладан, икки томонлама асосда муҳокама қилиш мумкинлигини айтганида, у Украина томони билан музокаралар ва муҳокамалар олиб боришни назарда тутган эди».
Унинг қўшимча қилишича, Россия можарога тинч йўл билан ечим топиш учун очиқлигича қолмоқда. Песков Америка томони билан иш олиб борилаётганини эслатиб ўтди ва бу «натижа беришига» умид билдирди.
2022 йил февралида Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли босқини илк кунларидан буён томонлар ўртасида тўғридан тўғри музокаралар бўлмаган.
Ўтган ҳафта охирида АҚШ президенти Доналд Трамп ва давлат котиби Марко Рубио бир неча кун ичида муваффақиятга эриша олмаса, тинчлик музокараларидан воз кечиши мумкинлигини айтган эди. Шундан сўнг Трамп икки томон «шу ҳафтада» тинчлик келишувига эришишини башорат қилди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Евркомиссия раҳбари АҚШ божларига жавоб қайтаришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 21:29
-
Санкт-Петербургда мигрантлар темир панжаралар орасида ётишга мажбур бўлаётганига изоҳ берилди
Жамият | 20:48
-
Миробод туманида таъмирланаётган бинода, Юнусободда эса кўп қаватли уйда ёнғин чиқди
Жамият | 20:34
-
АҚШ бош прокурори Трампга қарши ишларга алоқадор 20 дан ортиқ ходимни ишдан бўшатди
Жаҳон | 19:50
Мавзуга оид

21:29
Евркомиссия раҳбари АҚШ божларига жавоб қайтаришга тайёрлигини маълум қилди

19:50
АҚШ бош прокурори Трампга қарши ишларга алоқадор 20 дан ортиқ ходимни ишдан бўшатди

16:42
«Тарихчи ва контрразведкачи». Киевда ўлдирилган УХХ полковниги Иван Воронич ҳақида нималар маълум?

12:59