Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди
Баёнот АҚШ маъмуриятининг Хитой билан муносабатларини чеклаш учун босим ўтказиш мақсадида бошқа давлатлар билан тарифлар бўйича музокаралардан фойдаланиш режаларига жавобан янгради.

Фото: Getty images
Хитой АҚШ билан битим тузаётган ва ўз манфаатларига зарар етказадиган айрим давлатларга тегишли тарзда жавоб қайтаради, деди Хитой Савдо вазирлиги вакили.
«Алоҳида таъкидлаш жоизки, Хитой ҳар қандай томоннинг ўз манфаатларига зарар келтирувчи битимлар тузишига қатъий қарши. Агар бу содир бўлса, Хитой буни ҳеч қачон қабул қилмайди ва бир хил даражада қатъий қарши чоралар кўради», дейилади баёнотда.
Баёнот АҚШ маъмуриятининг Хитой билан муносабатларини чеклаш учун босим ўтказиш мақсадида бошқа давлатлар билан тарифлар бўйича музокаралардан фойдаланиш режаларига жавобан янграган.
«Ғоя АҚШ савдо ҳамкорларини Оқ уй томонидан ўрнатилган савдо ва тариф тўсиқларини камайтириш эвазига Хитой иқтисодиётини изоляция қилиш мажбуриятини олишга мажбур қилишдир», деб ёзди The Wall Street Journal.
Хитой Савдо вазирлиги ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қодир эканини таъкидлаб, халқаро савдо «ўрмон қонунига» қайтганидан сўнг барча давлатлар қурбон бўлишидан огоҳлантирди.
Хитой таҳдидларга қарши туришга ва халқаро адолатни ҳимоя қилишга тайёр, деб қўшимча қилди департамент.
Мавзуга оид

21:37 / 08.05.2025
Британия биринчи бўлиб АҚШ билан «савдо битими» тузди

21:34 / 08.05.2025
Москва ва Вашингтон Россия газини Европага етказиб беришни тиклаш вариантини муҳокама қилмоқда

19:54 / 08.05.2025
АҚШда салкам 50 йил олдин содир этилган қотиллик тамаки қутисидаги бармоқ излари орқали фош қилинди

18:00 / 08.05.2025