Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
АҚШда қўлга олинган венесуэлалик ноқонуний мигрантлар Салвадордаги қамоқхонада сақланмоқда. Мамлакат президенти уларни Венесуэладаги «сиёсий маҳбуслар»га алмашиш таклифини берди.

Фото: Anadolu via Getty Images
Салвадор президенти Найиб Букеле АҚШ депортация қилаётган венесуэлалик ноқонуний мигрант ва жиноятчиларни Венесуэла қамоқхоналарида сақланаётган «сиёсий маҳбуслар»га алмашиш ниятида.
Салвадор феврал бошларида ўз қамоқхоналарига АҚШда қўлга олинган ноқонуний мигрантларни жойлаштиришга рози бўлганди. Бундан ташқари, Букеле қўшимча ҳақ эвазига Қўшма Штатларда судланган жиноятчиларни ҳам қабул қилишга тайёрлигини билдирган. Уларнинг барчаси «мегақамоқхона» номи билан машҳур Террорчиларни сақлаш марказига юборилади.
Венесуэла ҳукумати АҚШда ўз фуқароларининг оммавий равишда чиқариб юборилишини уларнинг «репатриацияси» деб атаб, буни Николас Мадуро ва Доналд Трамп ўртасидаги дипломатик муваффақият ва дўстона муносабатлар натижаси дея таъкидламоқда.
Салвадор президенти Х ижтимоий тармоғи орқали «252 га 252» схемаси бўйича «жиноятчи»ларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашиш таклифини билдирди. Салвадор Вашингтон билан келишув доирасида айнан шунча венесуэлаликни қабул қилган. «Биздаги маҳкумларнинг кўпчилиги одам ўлдирган, баъзилари — зўрлаган, бошқалари эса бир неча марта ҳибсга олингандан сўнг депортация қилинган. Лекин сизлардаги сиёсий маҳбуслар ҳеч қандай жиноят содир этмаган. Улар фақат бир сабаб — сизга ва сайловдаги қаллобликларингизга қарши чиққанликлари учун қамоқда», — деб ёзади Букеле.
Венесуэла бош прокурори Тарек Уилям Сааб Букеленинг таклифини «беадаблик» деб атади ва Салвадордаги «мегақамоқхона»да сақланаётган барча венесуэлаликлар рўйхатини талаб қилди.
Мавзуга оид

21:51 / 05.05.2025
АҚШни ўз хоҳиши билан тарк этадиган ноқонуний мигрантларга 1000 доллардан пул берилади

21:57 / 04.05.2025
Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади

22:46 / 03.05.2025
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди

21:09 / 03.05.2025