Ucell мобил абонентлар сони бўйича 10 миллионлик маррадан ўтди
Ucell мобил абонентлари сони 10 миллиондан ошиб кетди. Бу воқеа мамлакатимиз телекоммуникация соҳасида аҳамиятли ҳодиса бўлиб, компаниянинг етакчилик мавқейини тасдиқлайди.

Фото: Ucell
«Бундай натижага қўшма корхона ташкил этилганидан буён инфратузилмани ривожлантириш, тармоқни кенгайтириш ва янги хизматларни йўлга қўйишга 430 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфлангани туфайли эришдик. Биз эришган ютуқларимиз билан чекланиб қолмаймиз ва ҳар бир абонентимиз учун меҳнат қилишни давом эттирамиз,» - деди Ucell бош директори Андрей Шишковский.
Фойдаланувчиларнинг асл эҳтиёжларига мўлжалланган қулай тарифлар ва рақамли ечимлар, бутун мамлакат бўйлаб ривожланган савдо тизими, шунингдек, жаҳон даражасидаги илғор технологиялар ва хизматларни жорий этувчи юқори малакали мутахассислар жамоаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.
Ucell масъулиятли бизнес сиёсатини олиб бормоқда, ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватламоқда ва ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам телекоммуникация инфратузилмасини фаол ривожлантирмоқда. Буларнинг барчаси миллионлаб одамларга уйда, йўлда, ишда ва Ўзбекистоннинг исталган нуқтасида алоқада бўлиш имконини бермоқда.
10 миллионлик маррага эришиш — шунчаки рақам эмас. Бу миллионларнинг ишончи, минглаб одамларнинг меҳнати самараси.
Компания Ўзбекистоннинг рақамли келажагида технологик етакчи ва ишончли ҳамкор мақомини сақлаган ҳолда инновациялар, алоқа сифати ва мижозларга хизмат кўрсатишга сармоя киритишни давом эттиради.
#tezlik учун — Ucell
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

09:00 / 19.09.2024
Ucell энг тез интернет мукофоти соҳиби бўлди

09:48 / 14.08.2024
Андижонда Ucell ходими компаниянинг қарийб 450 млн сўм пулини онлайн биржага тикиб, ютқазиб қўйди

19:17 / 01.08.2024
Ookla® таҳлилига кўра Ўзбекистондаги энг тезкор мобил интернет Ucell'да экани эътироф этилди

17:00 / 20.12.2023