Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Навоийуран” давлат корхонаси ишлаб чиқариш режасини ортиғи билан бажарди
Жорий йилнинг январ-март ойларида корхона томонидан 3,4 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, бу кўрсаткич режага нисбатан 100,1 фоизга бажарилди. Ўсиш суръати эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 133,0 фоизни ташкил этди.

Фото: Навоийуран
Бундай ўсиш мос равишда йўналишлар кесимида ҳам юқори шкалада давом этмоқда. Хусусан, геология-қидирув ишлари прогноз кўрсаткичи 123,5 фоизга бажарилиб, ўсиш суръати 144,7 фоизни ташкил этган бўлса, технологик бурғилаш ишлари 127,5 фоизга ёки ўсиш суръати билан 202,0 фоизга уддаланди. Маҳсулдор эритмаларни қайта ишлаш ҳажми 106,8 фоизга (ўсиш суръати 142,3 фоиз) ва уран қазиб олиш 100,3 фоизга (ўсиш суръати 131,1 фоиз) бажарилди.
Ҳисобот даврида корхона инвестицияларни ҳам фаол жалб қилди ва бунинг самарасида 26,0 млн доллар капитал қўйилма ўзлаштирилди ва 86 та янги иш ўринлари яратилди. Яъни, чорак якунида Инвестиция дастури лойиҳалари 156,3 фоиз ўсиш суръати билан таъминланди.
Шунингдек, маҳаллийлаштириш дастуридаги 15 та лойиҳа доирасида 30,2 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, прогноз кўрсаткичи 101,6 фоизга бажарилди (ўсиш суръати 187,2 фоиз).
Корхона томонидан маҳаллий кичик ва ўрта бизнес вакиллари доимий қўллаб-қувватлаб келинади. Айниқса, саноат кооперацияси асосида маҳаллий корхоналардан маҳсулот харид қилиш кўрсаткичлари йилдан-йилга ошиб бормоқда. Мисол учун, жорий йилнинг январ-март ойларида 282,7 млрд сўмлик (шу давр прогнозига нисбатан 101,0 фоиз) маҳсулот харид қилиниб, ўсиш суръати 170,2 фоизга таъминланди.
Маҳаллий корхоналар билан йўлга қўйилган кооперация алоқалари импортни қисқартиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳам яхшиланишига олиб келмоқда. Хусусан, импортни қисқартириш эвазига ўтган уч ой давомида 10,7 млн доллар (прогнозга нисбатан 101,7 фоиз) маблағ тежаб қолинди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 144,3 фоизни ташкил этди.
"Навоийуран" ДК Республикадаги энг йирик солиқ тўловчилар ТОП-3 лигида доимий қайд этилмоқда. Чорак якуни билан Республика бюджетига тўланган тўловлар ва солиқлар қиймати 1,3 триллион сўм (прогноз кўрсаткичига нисбатан 103,8 фоиз)ни ҳамда ўсиш суръати 263,3 фоизни ташкил этди.
Ҳисобот даврида жами таннархни камайтириш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилиши корхона бўйича 82,5 млрд сўмни ташкил этиши, режага кўра 116,3 фоизга бажарилиши ҳамда ўсиш суръати 113,9 фоизга таъминланиши кутилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00 / 29.07.2025
-
Уруш балоси: «Аэрофлот»ни нега «бузишди»?
Жаҳон | 23:22 / 29.07.2025
-
Путинда 10 кун бор – Трамп Украинадаги уруш бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:14 / 29.07.2025
-
Тошкент вилояти ИИББ ва Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарлари ўзгарди
Ўзбекистон | 23:00 / 29.07.2025
Мавзуга оид

17:32 / 28.07.2025
“Навоийуран” ва НКМК ходимлари уран радиоактив моддасини сотишга урингани маълум бўлди

11:00 / 12.07.2025
«Навоийуран» давлат корхонасининг халқаро рейтинги янгиланди

17:00 / 27.06.2025
“Навоийуран” London Stock Exchange’да 300 млн долларлик евробонд жойлаштирди

17:00 / 09.06.2025