Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда қуввати 65 мегаватт бўлган мингдан ортиқ микро ГЭС қурилади
Президент Шавкат Мирзиёевга энергетика соҳасидаги вазифалар ижроси ва янги лойиҳалар юзасидан ахборот берилди.

Қайд қилинишича, 2035 йилда электр истеъмоли 121 миллиард киловатт соат бўлиши ҳисоб-китоб қилинган. Шу боис, 2030 йилга бориб, жами генерацияда «яшил» энергия улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилган.
Таъкидланишича, бунда энг салоҳиятли йўналишлар сув ва атом қувватларидан фойдаланишдир.
Хусусан, 2025-2026 йилларда умумий қуввати 167 мегаватт бўлган 2 983 та микро ГЭС барпо этиш белгиланган. Ушбу лойиҳалар натижасида 500 миллион киловатт соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади, 151 миллион метр куб табиий газ иқтисод қилинади. Қурилиш даврида 1 200 нафар, лойиҳалар ишга тушганидан кейин 520 нафар фуқаро ишли бўлади.
Тақдимотда энергетика вазири жорий йилда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича ахборот берди. Қайд этилганидек, бу йил қуввати 65 мегаватт бўлган 1 минг 185 та микро ГЭС барпо этилади. Уларнинг аксарияти тадбиркорлар томонидан ишга туширилади.
Келгусида атом энергияси ҳам базавий манбалардан бирига айланиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда кичик қувватли атом электр станцияси қуриш лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Бўлажак станциянинг ҳар бир босқичи – лойиҳалаштиришдан то битгунга қадар Халқаро атом энергияси агентлигининг қатъий назорати остида бўлади, жаҳоннинг энг илғор тажрибалари ва хавфсизлик талаблари татбиқ этилади.
«Ўзатом» агентлиги раҳбари шу борадаги музокаралар ва келишувлар, лойиҳанинг бориши юзасидан ахборот берди.
Режадаги иншоотларни ўз вақтида ишга тушириб, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини қўшимча энергия билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Талабалар турар жойи учун ариза юбориш жараёни бошланди
Таълим | 11:20
-
Японияда вафот этган фуқаронинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 11:19
-
Ҳиндистон давлат нефтни қайта ишлаш заводлари Россиядан нефт сотиб олишни тўхтатди
Жаҳон | 10:57
-
Лазер эпиляцияси тери саратонга сабаб бўладими? Мутахассислар жавоб берди
Аёллар дунёси | 10:51
Мавзуга оид

23:35 / 21.07.2025
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди

22:48 / 19.07.2025
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025