Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Отабек Бакиров устидан ИИББга шикоят киритди
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Temu’нинг тақиқланишига муносабат тарзида ёзилган «Қонунсиз суперрегулятор» постини агентликни обрўсизлантиришга уриниш, деб ҳисобламоқда. Отабек Бакиров унда «Ўзбекистонда суғурта, крипто-активлар ва электрон тижорат фаолиятининг регуляторига айланиб қолган» агентликни тийиб турувчи қонун йўқлигини ёзганди.

Фото: Kun.uz
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги иқтисодчи ва блогер Отабек Бакировнинг Temu платформаси тақиқланишига муносабат тарзида ёзган «Қонунсиз суперрегулятор» постини агентликни обрўсизлантиришга уриниш, деб топган ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига шикоят киритган. Бу ҳақда Отабек Бакировнинг ўзи хабар берди.
«Шикоятни агентлик раҳбари биринчи ўринбосари Вячеслав Пак имзолаган. Шикоятга агентлик ишончли вакилининг тушунтириш хати илова қилинган. Ариза ҳозирда пойтахт ИИББ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан ўрганилмоқда. Кеча оқшом чақирув бўйича терговга дастлабки тушунтиришларни ёзма ва оғзаки тарзда тақдим этдим (иш бўйича ҳужжатлардан нусха ҳали берилмади)», – дейди иқтисодчи.
ИЛМА шикоят киритган постда агентлик Ўзбекистонда ҳеч бир қонунсиз суғурта, капитал, крипто-активлар ва электрон тижорат фаолияти регуляторига айланиб қолгани, унинг фаолиятини тийиб турувчи, тартибга солувчи, манфаатлар тўқнашувининг олдини олувчи бирор қонун йўқлиги ёзилган эди.
Бакировнинг сўзларига кўра, шикоят киритилган пост шу мавзудаги тўртта постдан бири. Агентлик эса улардан фақат биттасига эътироз билдирган.
«Қонунсиз суперрегулятор пости Temu электрон савдо платформаси фаолиятини чеклаш қарори эълон қилинган 2025 йил 4 март куни ёзилган ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдирадиган кетма-кет тўртта постнинг иккинчиси…
Лекин шикоятда шу постларнинг фақат биттасига эътироз ва норозилик билдирилган, қолган постлар мазмуни ва мундарижасига, шунингдек, постлар ёзилишига асос бўлган сабабларга тўхталинмаган», – дейилади хабарда.
Bakiroo канали муаллифи навбатдаги постида ҳам ушбу ташкилот фаолиятини тартибга солиш учун махсус қонун кераклигини, бу фикрда собит қолишини ёзиб чиқди. У дунёдаги ҳеч бир мегарегулятор қонунсиз, қарорлар асосида (Executive order) фаолият кўрсатмаслигини таъкидлади.
«Ўзбекистонда кўп иқтисодий ислоҳотларда маслаҳатчи бўлган Жаҳон банки сизларнинг фаолиятингиз қарорлар билан эмас, алоҳида махсус қонун билан тартибга солиниши керак, бусиз сизлар назорат қилаётган суғурта ва капитал бозоридан тортиб криптоактивлар ва электрон тижорат сегментларигача барқарор ўсиш бўлмайди, инвесторлар қизиқмайди, бозорлар бир қўлли ва монопол тарзда қолади, кучли ўйинчилар кучсизларини маъмурий йўллар билан йўқ қилади, регуляторнинг мустақиллиги таъминланмайди деб хулоса берса, агентлик уларни ҳам мени обрўсизлантирдинг, деб маҳкамага берадими?» – дея савол қўяди иқтисодчи.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 20 мартдан Ўзбекистонда Хитойдан арзон товарлар етказиб берувчи Temu платформасига санкция киритилди, унинг сайти ва иловаси блокланди. Аҳолига бу платформада буюртма бермаслик, ҳали етиб келмаган товарлар учун тўловни эса қайтариб олиш тавсия этилди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Temu Ўзбекистонга келиб, шу ерда ўз шуъбасини очиши, ёки солиқ идораларида рўйхатдан ўтиб, ҚҚС тўловчисига айланиши кераклигини билдирган.
Шундан сўнг Хитой компанияси ўз олдига қўйилган асосий талаблардан бирига кўниб, Ўзбекистонда юридик шахс ташкил этди. Аммо, Солиқ қўмитаси Temu'га мамлакатда норасмий ишлаган даври учун 46 миллиард сўм солиқни тўлаш мажбуриятини юклади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Аҳолини гуруч билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланди
Ўзбекистон | 15:24
-
Трамп яна ЕИ товарларига божларни оширишни кечиктирди
Жаҳон | 15:21
-
Европанинг энг йирик порти Россия билан урушга тайёрланмоқда – ОАВ
Жаҳон | 15:15
-
АҚШга ишга юбориш эвазига 22 минг доллар олган шахслар ушланди
Жамият | 15:14
Мавзуга оид

16:39 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?

13:30 / 05.07.2025
Хусусий ОТМ учун лицензия талаблари ўзгарди, бу яхшими ёки ёмон? – мутахассислар билан суҳбат

22:42 / 03.05.2025
АҚШда жисмоний шахслар буюртма қилган хорижий товарлар учун божсиз режим бекор қилинди

22:40 / 08.04.2025