Россия АҚШдан музлатилган активлари ҳисобидан Boeing самолётларини сотишни сўради — Bloomberg
АҚШда Россия активларининг оз қисми музлатилган — қарийб 5 млрд доллар. Ушбу маблағларга ўнлаб Boeing-737 самолётларини харид қилиш мумкин.

Фото: REUTERS
Россия АҚШдан Украинадаги ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилгач, музлатилган давлат активлари ҳисобидан Boeing самолётларини харид қилишга рухсат беришни сўради. Бу ҳақда Bloomberg Москвадаги манбаларига таяниб хабар берди.
Ушбу талаб сулҳга розилик шарти ҳисобланмайди, аммо агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, Россия ўт очиш тўхтатилмагунга қадар музлатилган маблағларини самолётлар сотиб олиш учун ишлатиб бўлмаслигини тушунади.
Қайд этилишича, самолётларни сотиб олиш имконини берадиган келишув жанговар ҳаракатлар тўхтатилганида санкцияларни енгиллаштиришнинг бир қисмига айланиши мумкин.
Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Брайан Хюзнинг сўзларига кўра, АҚШ «тинчлик сулҳига эришилмагунга қадар ҳеч қанақа иқтисодий мажбуриятларни муҳокама қилмайди».
АҚШда Россия активларининг оз қисми музлатилган — қарийб 5 миллиард доллар. Ушбу маблағларга ўнлаб Boeing-737 самолётларини харид қилиш мумкин.
РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Россия АҚШга «Аэрофлот» авиакомпаниясидан санкцияларни ечишни таклиф қилган. Мазкур таклиф Вашингтон билан Ар-Риёдда ўтказилган учрашувда билдирилган. «Америкаликлар буни қабул қилди, аммо ҳозирча ҳеч қандай қадамларни кўрмадик», — дейди Лавров.
Эслатиб ўтамиз, март ойида «Ростех» давлат корпорацияси раҳбари Сергей Чемезов яқин йилларда Россия авиакомпаниялари паркларда қолган камида 200 та хорижий самолётни ҳисобдан чиқаришга мажбур бўлишини айтганди. Санкциялар туфайли улар расмий хизмат кўрсатиш ва оригинал эҳтиёт қисмлар етказиб берилишидан узилган. Чемезовнинг қайд этишича, бу самолётлар 2030 йилгача эксплуатациядан чиқарилиб, маҳаллий муқобиллар билан алмаштирилиши керак.
Мавзуга оид

08:40
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025