Ўзбекистон | 09:40 / 16.04.2025
12830
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Ўзбекистонга ажратиладиган грантни бекор қилди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио турли мамлакатларга 215 миллион долларлик 139 та грантлар ажратишни бекор қилди. Бу ҳақда Давлат самарадорлиги департаменти (DOGE) маълум қилди.

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Бекор қилинган грантлар орасида Ўзбекистонда «фуқаролик иштирокини ривожлантириш» учун мўлжалланган 2,5 миллион доллар ҳам бор. 

Бундан ташқари, Бирлашган Қиролликдаги «дезинформацияга қарши дастури» учун 5,2 миллион доллар, Молдова учун 2 миллион доллар, Бразилияда «эркин ишчилар ҳуқуқларини илгари суриш» учун 1 миллион доллар, «Беларусда креатив контент билан дезинформация реакция билдириш» учун 2,4 миллион доллар, Европада «Тинчлик ва демократия учун мустақил оммавий ахборот воситалари»га 1,7 млн доллар бекор қилинди.

Шунингдек, «Аёллар бошчилигидаги адолат ва жавобгарликка сезгир гендер ёндашуви» лойиҳасига 1,5 миллион доллар, Болгария учун 1,7 миллион доллар, Мавританияда «Аёллар ташкилотчилик учун бирлашадиган жой» лойиҳасига 900 000 доллар, Ливанда «Мигрант уй ишчилари ҳаракатини яратиш» учун 750 000 доллар, Тунисдаги феминистик «Сўз эркинлиги ташаббуси» учун 740 000 доллар ажратилиши тўхтатилди.

Бундан олдин АҚШда Ҳарварднинг 2,2 млрд долларлик грантлари музлатиб қўйилганди.

АҚШ федерал ҳукумати Ҳарвард университетига 2,2 миллиард доллардан ортиқ грантлар ва 60 миллион долларлик шартномаларни музлатиб қўяди. Бу ҳақда АҚШ таълим вазирлигининг 14 апрел чоп этилган пресс-релизида айтилди.

Қайд этилишича, университет аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг кампусдаги фаоллик борасидаги талабларини бажармаслигини билдирган.

Мавзуга оид