Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг ҳудудий саноат ярмаркаси билан танишди
Ярмаркада 110 та корхонанинг 500 га яқин маҳсулоти намойишга қўйилган. Жумладан, автомобилсозлик, машинасозлик, тўқимачилик, электр техникаси, рақамли технологиялар, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, гулчилик, асаларичилик, балиқчилик ва бошқа тармоқлардаги самарали лойиҳалар тақдим этилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг ҳудудий саноат ярмаркасини бориб кўрди.
Қайд қилинишича, ярмаркада 110 та корхонанинг 500 га яқин маҳсулоти намойишга қўйилган. Жумладан, автомобилсозлик, машинасозлик, тўқимачилик, электр техникаси, рақамли технологиялар, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, гулчилик, асаларичилик, балиқчилик ва бошқа тармоқлардаги самарали лойиҳалар тақдим этилган.
Давлат раҳбари вилоятда ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги маҳсулотлар ва илғор ишланмалар билан танишди, уларнинг ташаббускорлари билан суҳбатлашди. Яхши тажрибаларни қўллаб-қувватлаб, юрт миқёсида оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.
Шу мақсадда ярмаркага Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкентдан масъуллар ва тадбиркорлар таклиф этилган. Улар маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқариш, кооперация ва савдо-сотиқ масалаларида фикр алмашмоқда.
Таъкидланишича, бугунги кунда Андижон вилоятида 11 мингдан зиёд саноат корхонаси бор. Уларнинг республика саноатидаги улуши 10 фоиздан юқори.
Хусусан, ҳудудда 47 та саноат зонаси ташкил этилган. Уларда 2,3 триллион сўмлик 1 мингта лойиҳа амалга оширилган бўлиб, 18 минг киши иш билан таъминланган. Мазкур зоналарда 2024 йилда 1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, қарийб 31 миллион долларлик экспорт қилинган.
Бугунги кунда қиймати 1 миллиард долларлик 288 та инвестиция лойиҳаси амалга ошириш жараёнида. Жумладан, бу йил 119 та лойиҳа ишга туширилиб, 4 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади. Саноат маҳсулотлари экспорти 47 миллион долларга етказилади.
Ўтган йилги ташрифдан сўнг, Олтинкўл туманидан 16 гектар ер ажратилиб, мебелларни кластер усулида ишлаб чиқариш мажмуаси ташкил этилган эди. Бу ерда 100 дан ортиқ устахона, 236 та шоурум ва савдо нуқталари жойлашган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

09:46 / 08.08.2025
Андижонда 4,2 магнитудали ер силкиниши қайд этилди

21:20 / 06.08.2025
Андижонда маҳбусларни вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан бўшатилди

20:17 / 05.08.2025
Андижонда маст эркак 14 ёшли болани калтаклади

14:30 / 04.08.2025