Пенсилванияда губернатор қароргоҳи ёқиб юборилди
Бинога ўт қўйилган чоғда штат губернатори Жош Шапиро ва унинг оиласи уй ичида бўлишган.

Фото: CBS News
The Washington Post нашрининг ёзишича, Пенсилвания штати пойтахти Гаррисберг шаҳрида штат губернатори, демократ Жош Шапиро яшайдиган расмий қароргоҳ ёқиб юборилди. Ҳодиса содир бўлаётган вақтда губернатор уйда ўз оиласи билан бирга бўлган.
Шапиронинг сўзларига кўра, улар тахминан соат 2:00 да (МСК билан 23:00) эшик қоққан полициячилар овозидан уйғонган. Ҳуқуқ-тартиботчилар уйда ёнғин бошланганини маълум қилишган.
Шундан сўнг шаҳар ёнғинчилик хизмати чақирилган, полиция эса губернатор оиласини эвакуация қилган. Шапиронинг маълум қилишича, ёнғин уйнинг бир қисмини жиддий шикастлаган.
Аланга қароргоҳнинг истиқомат қилинадиган қисмига қарши томонда ўчирилган бўлса-да, келтирилган зарар «катта» деб баҳоланмоқда. Полиция ҳодиса юзасидан тергов бошлади ва ёнғинни «қасддан ўт қўйиш» сифатида баҳолади. Гумондор ҳибсга олингани маълум қилинмоқда.