Жаҳон | 22:15 / 14.04.2025
2915
1 дақиқада ўқилади

АҚШга сафар қилган ЕИ расмийлари бир марталик телефондан фойдаланади

Европа Комиссияси АҚШга сафар қилаётган ходимларга жосуслик хавфидан сақланиш учун бир марталик телефонлар ва оддий, ичида маълумотлар бўлмаган ноутбукларни бермоқда.

Фото: Getty images

Европа Иттифоқи энди Қўшма Штатларни Хитой каби душман ва хавфли деб ҳисоблайди. Еврокомиссия ўз ходимларига АҚШга хизмат сафари давомида иш смартфонлари ва ноутбукларини олиб кетишни тақиқлади.

Бу Доналд Трамп ҳокимиятга келганидан бери узоқ йиллик иттифоқчилар ўртасидаги муносабатлар қанчалик ёмонлашганини кўрсатади, деб ёзди Financial Times.

Европа Комиссияси АҚШга сафар қилаётган ходимларга жосуслик хавфидан сақланиш учун бир марталик телефонлар ва оддий, ичида маълумотлар бўлмаган ноутбукларни бермоқда.

Янги кўрсатмалар келгуси ҳафта Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг баҳорги саммитида иштирок этадиган комиссия аъзолари ва юқори мартабали амалдорларга берилган. Вазиятдан таниш амалдорлар сўзларига кўра, худди шундай чоралар Хитой ёки Россия махсус хизматлари томонидан кузатув хавфи юқори бўлган Хитой ёки Украинага сафар қилишда ҳам қўлланади.

Мавзуга оид