Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой узлуксиз 30 соатгача парвоз қилишга қодир дронни тақдим этди
Водород ёнилғисида ҳаракатланадиган ушбу учувчисиз учиш аппаратининг оғирлиги 50 килограммга етади.

Фото: Aviation Industry Corporation of China
Хитойнинг AVIC корпорацияси вазни 50 килограммга етадиган янги дрон ҳавода узлуксиз парвоз қилиш давомийлиги бўйича рекорд ўрнатганини маълум қилди.
Дрон AVIC’нинг бир қисми ҳисобланган Chengdu Aircraft Industrial Group Co корхонаси ҳамда Цинхуа университети ҳамкорлигида яратилган.
AVIC баёнотига кўра, аппарат бошқа бир учувчисиз учиш қурилмаси ёрдамида учирилган. Автомобилга ўхшаш масофадан туриб бошқарилувчи платформа водород дроннинг тезлигини ошириб беришга хизмат қилган. Рекорд ўрнатган аппаратнинг ўз шассиси мавжуд эмас.
Кичик ўлчамли дронларда қўлланадиган анъанавий литийли батареялар билан таққослаганда водород энергия элементлари қатор афзалликларга эга. Улар энергиянинг юқори зичлигини таъминлайди, узоқ муддат хизмат қилади ва ҳарбий мақсадларда қўллашда муҳим аҳамият касб этадиган кам иссиқлик изи қолдиради. 30 соатга қадар узлуксиз парвоз қилиш орқали дрон фуқаролик ва ҳарбий мақсадларга мўлжалланган кўплаб вазияларни уддалай олади.
Хитой водород ёнилғи элементларида ҳаракатланувчи дронлар ишлаб чиқаришда етакчи ҳисобланмайди. Бу турдаги дронларни ишлаб чиқаришда қуйидаги компаниялар етакчилик қилмоқда:
Doosan Mobility Innovation (Жанубий Корея);
ISS Aerospace (Буюк Британия);
Drone Works (Япония);
Heven (Исроил).
Американинг AeroVironment компанияси водород ёнилғида учадиган дунёдаги биринчи дронни 2005 йилда тақдим этган. Исроил-Америка қўшма корхонаси Heven компанияси иштирокида АҚШ флоти ва армияси учун водородда ҳаракатланувчи дронларни ишлаб чиқаришни бошлаш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил сентябрда АҚШнинг EasyJet авиаташувчи компанияси JetZero стартапи билан ҳамкорликда водород ёнилғисида ҳаракатланувчи, тижорий парвозларни амалга оширадиган самолётни ишлаб чиққанди.
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади
Жаҳон | 23:46 / 30.07.2025
-
Туркияда мигрантларнинг ноқонуний бандлигига қарши чоралар кучайтирилди
Жаҳон | 23:20 / 30.07.2025
-
Уй қурувчиларининг “қора” рўйхати, рус овчиларининг ўлжаси ва иссиқхоналарга қўллов – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:52 / 30.07.2025
-
Нозимахон Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти бўлди
Ўзбекистон | 22:27 / 30.07.2025
Мавзуга оид

23:46 / 30.07.2025
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади

21:38 / 30.07.2025
Гигантга айланиб улгурган Хитой: Ўзбекистон ундан нималарни ўрганса бўлади?

14:57 / 30.07.2025
Трамп АҚШ ва Хитой тариф сулҳини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилади

12:00 / 30.07.2025